» » Тоғда йўқолган 4 ёшли қизча ички ишлар ходимлари кўмагида топилди

Тоғда йўқолган 4 ёшли қизча ички ишлар ходимлари кўмагида топилди

Фото: Иллюстратив сурат

2019 йилнинг 17 август куни Жиззах вилояти, Фориш тумани, Чоштепа қишлоғида яшовчи Замира Қуролова 4 ёшли қизини йўқотиб қўйди. Она 2015 йилда туғилган қизини ўзи билан бирга тоққа чорва моллари боқиш учун олиб чиққан. Соат 17 лар атрофида кўздан узоқлашаётган қорамолларини қайтармоқчи бўлган Замира Қуролова қизига “шу ерда қимирламасдан ўтир” дейди ва йўлга чиқади.    

Озроқ муддатдан сўнг қайтган аёл боласини қолдирган жойида кўрмайди ва қидира бошлайди. Топа олмагач, соат 19 ларда ҳудуд профилактика инспектори Дилмурод Раҳматовга бу воқеа ҳақида хабар беради. Инспектор зудлик билан қидирувга аҳолини жалб қилди. Фуқаролар билан бирга Фориш тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи қизчани излашга киришди. Қидирувчилар гуруҳларга ажралиб, ҳудудни кўздан кечира бошладилар. 

Тунги соат 00.20 минут ўтганида қизалоқни йўқолган жойидан 4-5 километр узоқликда профилактика инспектори, катта лейтенант Дилмурод Раҳматов топишга муваффақ бўлади. Қизчанинг озроқ қўрққанини айтмаса, соғлигига зиён етмаган, айни вақтда онасининг бағрида.   

 — Қизимни йўқотиб қўйгач, 1 соатлар ўзим қидирдим. Топа олмагач, қўрқиб кетдим. Кейин бу тўғрида профилактика инспектори Дилшод Раҳматовга хабар бердим. У қидирув учун одамларни тўплади. Болам ярим кечадан оққанда топилди. Бунинг учун қишлоқдошларимдан, айниқса, қизимни топиб берган профилактика инспектори Дилмурод Раҳматовдан миннатдорман.   

Маълум бўлишича, бола ёлғиз қолганидан сўнг онасини қидириб, боши оққан томонга кетаверган. Қизчанинг топилишига йиғиси сабаб бўлган. Яъни, қоронғу тунда эшитилган йиғи профилактика инспектори эътиборини тортган. Айтиш керакки, барча тоғли ҳудудлардаги сингари Фориш туманида ҳам бўрилар учрайди. Шу маънода, қисқа муддатларда топилиши қизалоқнинг жонига аро кирган, дейилса, хато бўлмайди.   

Жиззах вилояти ИИБ

 ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди
08:50
Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
08:49
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
08:48
Коронавирусга чалиинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади
15:42
4 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
15:41
Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
11:55
Карантинга қарамай Жиззахда ота армиядан қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат қилиб бергани аниқланди
09:42
Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди
09:41
АМЕРИКА ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА…
09:40
ЙИГИТ СЕВГАН ҚИЗИНИ ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИКДА АЙБЛАБ ЎЛДИРДИ…
09:37
Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
09:03
Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин
17:19
Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?
16:38
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
15:26
COVID-19 вируси кенг тарқалишининг Хитой табиий газ импортига таъсири. Марказий Осиё форс-мажорни ўз фойдасига ишлата оладими?
15:18
Хайрия қилиш мажбурийми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР