» » Телерадиокомпанияда ёнғин содир бўлди

Телерадиокомпанияда ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 21 август куни соат 01 дан 54 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) ҳудудида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасидан хабар қилишларича, воқеа жойига зудликда 12 та ёнғин ўчириш автоэкипажи йўналтирилган. 
Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 02 дан 00 дақиқа ўтганда етиб борган вақтида ЎзМТРК ҳудудида жойлашган ошхона ва ёрдамчи хоналари ёнаётганлиги аниқланган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 02 дан 45 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 03 дан 36 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида ошхона ва ёрдамчи хоналарининг томи ва ички қисми 400 кв.метр майдонда ёниб зарарланган. Ёнғиннинг сабаби ошхонанинг омборхонасидаги электр тизимида юзага келган авария ҳолатидан деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш