» » Бефарқлик натижасида келиб чиқадиган оммавий маданиятни қандай бартараф этса бўлади?

Бефарқлик натижасида келиб чиқадиган оммавий маданиятни қандай бартараф этса бўлади?

Дунёдаги ҳар бир халқнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари миллий қадриятлари бор.

Муайян заминда куртак очиб, неча юз йиллар давомида шаклланган ва сайқал топган маънавий мезонлар шу миллатнинг, шу халқнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Ҳаётимизга шиддат билан кириб келаётган техника ва технологиялар, глобаллашув жараёнларида бундай бойликнинг моҳиятини янада чуқурроқ англаш долзарб аҳамият касб этади. Бугун кескин тус олаётган "оммавий маданият” ҳам маънавий таҳдидлардан биридир.

Замонавийлик, тезкор тараққиёт билан ҳамқадам бўлиш ёшларимизнинг ҳаёт тарзига айланиб бормоқда. Албатта, бу қувонарли ҳол. Чунки бир неча тилда бемалол сўзлаша олиш, интернет оламига кириб дунё янгиликларидан бохабар бўлиш имкониятининг мавжудлиги уларнинг билими, дунёқараши кенгаяётганидан дарак беради. Бироқ глобаллашув жараёнларида турли ғоялар кураши, ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқлар тобора авж олаётгани сир эмас. Бугун арзимасдек туюлган кичик хабар ҳам одамларнинг, айниқса ёшларнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир куч бўлиши мумкин.

Айни пайтда дунёда демократия ва эркинлик, ошкораликнинг "ягона стандарт”ини зўр бериб тарғиб қилаётган бузғунчи кучлар инсонлар онгига таъсир кўрсатишнинг турли йўлларидан фойдаланишгаҳаракат қилмоқда. "Оммавий маданият” ана шу йўлда жуда муҳим вазифани – инсон маънавиятини йўқотиш орқали уни бўйсундиришга хизмат қилади. Уларнинг фикрича, ҳар бир миллат, мамлакатнинг миллий маданияти, маънавияти ва қадриятлари "эскилик сарқити” бўлиб, улар "кўз-кўз” қилаётган "маданият” эса инсон ҳуқуқларини чекламайдиган, ҳар ким эркинлигидан бемалол фойдаланишга асосланган эмиш.

Аслида "оммавий маданият” соясида кириб келаётган ахлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатлар дунёдаги ҳеч бир халқнинг миллий маданиятига ҳам, умумбашарийқадриятларга ҳам тўғри келмайди. Хусусан, бизнинг заминимизда туғилиб ўсган, жаҳон маданияти ва цивилизациясига улкан ҳиссақўшган Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз қолдирган мерос бугун ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Халқимизнинг гўзал маънавийқадриятларга йўғрилган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё каби тушунчалариҳаётимизга сингиб кетган. Айниқса, ота-онагаҳурмат, аёлга эҳтиром, мардлик ва жасурлик сингари туйғуларимиз бутун дунё халқларини ром этиб келади.

Бугун турли йўллар билан, ҳар хил "эзгу” ниқоблар остида "оммавий маданият” мамлакатимизга ҳам таҳдид солаётгани сир эмас. Айниқса, жангари фильмлар, ёшларни соатлаб ўтиришга "мажбур” қилаётган компютер ўйинлари бетўхтов ёвузликни тарғиб этса, боласининг отаси кимлигини билмасдан боши қотиб ДНК текширувини ўтказмоқчи бўлган хонимлар ҳақидаги сериаллар, интернет оламида аёл ва эркакларга лаззатланиш ҳақида берилаётган "энг яхши маслаҳатлар” фаҳшҳамда бузуқлик кўчаси сари чорлайди.

Бунинг устига эстрада санъатига кириб келаётган айрим йўналишлар ва қўшиқлар, клиплар, яратилаётган кинофилмлар, реклама роликларида тарғиб этилаётган турлича кийиниш ва сўзлашув "маданияти”, умуман ҳаёт тарзимизга тўғри келмайдиган ҳолатларга йўл қўйилаётгани ачинарлидир.

"Оммавий маданият”нинг энг хавфли томони – у тўсатдан кириб келмайди. Аввало, жуда кичик деталлар, арзимас веқеалар орқали одамларни ўзига ўргатади, кўниктиради. Ана шунда 3-4 ёшдаги фарзандимиз реппер бўлиб куйласа ҳам, ўғлимиз қулоғига зирак тақиб, қизимиз йиртиқ шимни кийганида ҳам "замона зайли” дея бепарво бўламиз. Қолаверса, фарзандимизнинг замонавийлигиданқувонамиз.

Минтақамиздаги давлатлардан бирида қандайдир нодавлат ташкилотининг гранти, "беғараз” кўмаги асосида мактаб ўқувчилари учун кўп минг нусхада дарслик чоп этилди. Бир қарашда бу хайрли тадбир эзгуликни, ёшларнинг билим олишини кўзлаб амалга оширилгандек. Лекин дарсликнинг ичига киритилган айрим саҳифалар, турли хулосаю тавсиялар, эркинлик ва демократия тўғрисидаги ёндашувлар мурғак ёшлар онгига бузғунчи ғояларни пинҳона киритишгақаратилгани китоб тарқалиб бўлгандан кейингина аниқланди.

"Оммавий маданият”ни тарғиб қилаётган ғаразли кучларга аслида ҳеч қандай маданият ва инсон маънавияти, ахлоқий қоидаю қадриятларнинг асло кераги йўқ. Уларнинг стратегик режа ва сиёсий мақсадларига эришиш, айрим мамлакатларнинг ер ости, ер усти бойликларига эга бўлиш, ўз измига солиш учун бу бир восита, холос. Бир сўз билан айтганда ҳамма нарсага эркинлик нуқтаи назариданқарайдиган "оммавий маданият”нинг асосий мақсади – одамнинг иродасини сусайтириш, ўзининг ҳаётига, атрофидаги одамларга қарши қўйиш ва охир-оқибатда эркинлигидан жудо қилишдир.

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ умумбашарий ва демократик қадриятларни чуқур ўзлаштирган ҳолда барпо этилаётган ҳуқуқий ва демократик жамият қуриш йўли бугун ўзини тўла оқламоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фикрлар ранг-баранглиги,ҳар бир ҳалқнинг анъана ва қадриятларига эҳтиром кўрсатиш жамиятимизнинг энг муҳим тамойиллари этиб белгиланган. Бунга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Буюк аждодларимизқолдирган бой маданий ва маънавий меросни, мардлик ва жасоратни аллақандай "оммавий маданият”га алмаштиришга эса ҳеч кимнингҳаққи йўқ.

Эштемир ИСМАТОВ,

вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив