» » Сўнгги пушаймон ўзингга душман

Сўнгги пушаймон ўзингга душман

Зулмат...ичкаридан қараганда фақатгина милт этган ёруғлик бор.

Бир маҳал дераза токчаси устида жажжи капалак кўринди. Унга ҳавас билан тикилган одам деди: “Капалак, гарчи сен бир кун яшасангда бахтлисан, эркин ҳаракат қилаяпсан, ҳар томонга уча оласан.

Афсус, мен ўз айбим, нодонлигим билан бир неча йиллар олдин мана шу эркдан маҳрум бўлиб, юзим қора бўлди, яқинларимга катта ташвиш келтирдим...”

Халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деган нақл бор. Дарҳақиқат, ўз йўлидан адашган маънавий қашшоқлик, ёт ғояларга алданиш оқибатида элига хиёнат қилган инсонларни алал оқибат шундай қиёмат кутиши муқаррар.

Аммо бу каби қалби уйқуда бўлган кимсалар жиноят содир этаётганда, диний экстремистик гуруҳлар таркибига қўшилганда, алдовларга учганда, қанчалаб инсонларнинг ёстиғини қуритган, кўплаб оилаларга мусибат келтирганини билса эди...

Юрагига қабиҳлик йиғилган бундай разил кимсалар шу Ватанда ўз оиласи, фарзандлари яшаётгани, бир муддат бўлсада Ватанни севиш ҳиссини туйганида эди... Афсуски, айни пайтда жаҳондаги кўплаб халқларга хавф солган террорчилик қурбонларининг сафи кўпайиб бормоқда. Бу гуруҳ тарғиботчилар ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга уринишади. Бу йўлда ҳали дунёвий тасаввури шаклланмаган, ишонувчан, балоғат ёшига етмаганларни ўз ортларидан эргаштирадилар.

Айни вақтда ушбу тинчлик кушандаси кўплаб халқлар учун талафот келтирмоқда, миллионлаб оилаларда мотам йиғиси янграмоқда, ота-оналар, ёшлар ва беайб болаларнинг қони тўкилмоқда. Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб содир этилаётган террорчилик ҳодисаларининг 80 фоизи Ислом дини байроғи остида ноқонуний амалга оширилмоқда. Террорчи гуруҳларга кўрсатилаётган молиявий ёрдам кўламини биргина МДҲ таркибидаги мамлакатлар ҳудудида фаолият юритувчи террорчи ташкилотларга 60 га яқин диний ташкилотлар, 100 га яқин хорижий компания ва ўнлаб банклар ҳомийлик қилаётганидан кўриш мумкин. Террорчи ташкилотлар даромад орттириш мақсадида босқинчилик, товон ундириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, қимматбаҳо металл ва тошлар контрабандаси, сохта пул ва қимматли қоғозлар ишлаб чиқариш, фоҳишабозлик уйлари ва қиморхоналар очиш каби жиноий усуллардан кенг кўламда фойдаланишаяпти.

Сир эмаски, бугунги дунё тараққиёти ички ва ташқи омиллар остида юзага келмоқда. Ички ва ташқи омиллар асосан ахборот воситаси орқали таъсир кўрсатмоқда. Оммавий ахборот воситалари — радио, телевидение, газета, журнал ва интернет орқали ахборот айирбошлаш ҳам баъзан шунга хизмат қилмоқда. Бу ўринда интернетнинг роли ҳам ҳар қачонгидан ортади. Ачинарли жиҳати шундаки, кўплаб террористик ташкилотлар оммавий ахборот воситаларидан қурол сифатида фойдаланиб, ўзларига хайрихоҳлар сафини кенгайтириб, инсонларни, айниқса, ёшларни бузғунчи ғояларга чорламоқда.

Мамлакат ва жамият хавфсизлиги азалдан давлатнинг асосий масалаларидан бўлиб келган. Айниқса, юртимиз мустақилликка эришгач, хавфсизликни таъминлаш вазифаси долзарб аҳамият касб этди. Чунки дунё майдонида терроризм ва диний ақидапарастлик оқими, буюк давлатчилик шовинизми тарафдорлари дунёга ҳукмронлик қилишга интилиш баробарида кўплаб давлатлар қатори мамлакатимизнинг ривожланишига турли йўллар билан таҳдид қилаяптилар. Жаҳон миқёсида инсон онги ва қалби учун кураш шиддат билан давом этмоқда. Унда синаш учун қўйилган ғоя агар қалбдан жой олса, инсонни маълум мақсад йўлида ҳаракатга келтиради.

Иродаси бақувват, маънан юксак, ўз мустақил фикрига эга инсон ҳеч қаерда оғишмай, қоқилмай тўғри ҳаракат қилади, алдовларга учмайди. Маънавий жасорат орқали ҳар қандай шаклдаги ёт ғояларни енгади, унга қарши курашади.

Эштемир ИСМАТОВ,

вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР