» » Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)

Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлади. 

Маълум бўлишича, жорий йил 2 август куни қамашилик ҳайдовчи З.А. тезликни оширгани учун тўхтатилган. У 70 км юриш керак бўлган йўлда 77 км/соат тезликда ҳаракатланган ва ушбу ҳолат учун ходимлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг ҳайдовчи З.А. барча ҳолатни видеотасвирга олган ва 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойлаб юборган. Энг эътиборли жиҳати, тасвирга олиш жараёнида З.А. ЙПХ ходимига «устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳақоратли сўзлар айтган.

Ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати 19 август куни Китоб туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва тегишли моддалар билан ҳайдовчи 7 суткага қамалган. Шунингдек, З.А.нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.

                               

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш