» » Қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш учун бериладиган кредит имтиёзли даври қисқарди

Қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш учун бериладиган кредит имтиёзли даври қисқарди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар беришнинг имтиёзли даври қисқарди.

3 сентябрь куни Ўзбекистон президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар имтиёзли даври уч йилдан икки йилга қисқартирилди.

Кредит учун имтёз даври 2 йил бўлади

Қарорда жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Бунда кредит олувчи биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиздан тўловни амалга оширади. Беш йиллик имтиёзли давр тугагач, қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади. Мазкур кредит учун шу пайтгача 3 йиллик имтиёзли давр белгиланган эди.

Имтиёзли давр яна бир йилга қисқаради

2020 йил 1 январдан бошлаб эса худди шу турдаги кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Унда кредит тўлови биринчи 5 йил давомида ҳар йили 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошириб борилади. Имтиёзли даврдан кейин тўловчи қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида тўловни амалга оширади.  

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив