» » Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг кредитга машина олиш эҳтиёжини ўрганмоқда

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг кредитга машина олиш эҳтиёжини ўрганмоқда

Халқ таълими вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан тақдим этилган акцияга кўра, ўқитувчиларнинг кредит асосида машина харид қилиш эҳтиёжини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Togri.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни муносабати билан «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан ўқитувчилар учун махсус акция ташкил этилган. Ушбу автокредит акцияси 15 сентябрга қадар давом этади.

​Халқ таълими вазирлиги ўринбосари Темуржон Комилов имзолаган хатда барча ҳудудий бошқармалардан ўқитувчиларнинг кредит асосида автомобиль харид қилишга эҳтиёжини ўрганиш сўралган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг Ходимлар билан ишлаш бошқармасига тақдим этилиши керак.

Хабарда айтилишича, «Асакабанк» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган имтиёзли автокредит шартларига мувофиқ, ўқитувчилар автомобиль нархининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилиб, йиллик 5 фоиз ставкадаги кредит эвазига автомобилга эга бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, автокредит 2 йилга берилади. Шунингдек, «Ўзавтосаноат« томонидан ўқитувчиларга айрим машиналарни автокредит орқали сотиб олишда чегирмалар тақдим этилади. Масалан, Tracker’га 11,6 фоиз (чегирма билан 190 миллион сўм бўлади), Malibu’га 7,4 фоиз чегирма бериш назарда тутилмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив