» » Вилоят марказидан 60 км. узоқдаги қишлоқ аҳолисига сайёр хизматлар кўрсатилди

Вилоят марказидан 60 км. узоқдаги қишлоқ аҳолисига сайёр хизматлар кўрсатилди

Жиззахда яшасамда аммо вилоятнинг  кўп таниқли манзилларни билмас эканман. Ҳар гал Зоминга кетишда Ш.Рашидов туманига қарашли Равот қишлоғидан ўтар эдик. Бу ерларда зиёратгоҳлар кўп  дейишса бориш истаги пайдо бўларди. Буни қарангки касб тақозоси билан шу ерда жойлашган “Парпи ота” зиёратгоҳига бориш насиб қилди. “Кучли истак бўлса  тоғлар ҳам тўсиқ  бўла олмайди” деганларидек мен ҳам келишга, бу ерни кўришга муваффақ бўлдим. Салқин, мусаффо ҳаво  танга хуш ёқади. Ҳа айтганча, бу ерлар вилоят марказидан 60 км узоқликда жойлашган “Кўрпасой” МФЙ ҳисобланади. Табиати ўзига хос бўлган бу  маҳаллада булоқлар ниҳоятда кўп.

Сизга бу ерларнинг манзилини таъриф этиб асосий гаплар қолиб кетмасин.

- “Парпи ота” зиёратгоҳи 2004 йилда ободонлаштирилган, бу ерларга ҳафтанинг 3 кунида Республикамизнинг барча вилоятларидан 100 дан ошиқ юртдошларимиз зиёрат учун ташриф буюришади. Уларнинг асл исмлари Абу Ҳамид Ғаззолий бўлиб Парпи тахаллуси бўлган. Мана шу кунга қадар Парпи ота деб аталиб кетилган, - дейди зиёратгоҳ назоратчиси Эшпўлат ота Зокиров.

“Кўрпасой” МФЙ да жами 1870 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий машғулотлари чорвачилик ҳамда боғдорчилик ҳисобланади. Хонадонлар сони 324 тани ташкил этади.

Бундан кўринадики, қишлоқда яшовчи аҳолининг кўпчилиги тадбиркорлик ва чорвадорлик билан шуғулланишади. Куни кеча бу ерда вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда барча ташкилот, давлат органлари мутасаддилари иштирок этишди. Сайёр қабулда айрим масалалар орасида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМ ходимларига тегишли масалалар ҳам кўтарилди. Марказ ходимлари шу ерлик аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш билан бир қаторда соҳага оид бўлган янгиликлардан, тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар борасидаги маълумотлардан хабардор этиб ўтишди.

Энг қувонарли тарафи шундан иборатки туман давлат хизматлари маркази ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам беришга астойдил ҳаракат қиладилар.

 

 

 

“Поймарт” маҳалласида яшовчи Ойгул Турдиева ижтимоий ҳимояга муҳтож  фуқаролардан бири. 3 йилдирки ўзи яшаб келаётган уйнинг том қисми йўқ. Уни ёпиш учун эса моддий таъминот етишмайди. Бундан ташқари уйнинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ эмас. Ҳар тарафлама ўрганишлар натижасида  О. Турдиевага  уйининг том қисмини ёпиш учун вилоят ҳокими томонидан шиферлар ажратиладиган бўлди. Кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эса марказ ходимларига юклатилди. Оилавий шароити ўрганилган Ойгул Турдиевага марказ ходимлари томонидан беғараз озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.   

Хулоса қилиб айтганда, бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Сарвиноз Худойбердиева –

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати ходими

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР