» » Алишер Саъдуллаев: Жиззахда қолиб, Политехга кириб “мойка”да ишлашни танламаганман (видео)

Алишер Саъдуллаев: Жиззахда қолиб, Политехга кириб “мойка”да ишлашни танламаганман (видео)

Алишер Саъдуллаев бу исм кўпчилик учун таниш.

У 23 ёшида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг назарига тушиб, Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинланган. Кейинроқ эса Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раисининг ўринбосари бўлди. Яқинда эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ЁИни тарк этган Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига раис этиб сайланди.

Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев раҳбарлигидаги ташкилотнинг асосий вазифаси иқтидорли ёшларни бир жойга йиғиш эканини таъкидлаб, тизимни ўзгартириши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев унга қандай вазифалар тоширганини сўзлаб берди.

“Атрофга кучли, салоҳиятли гуруҳ тузиш керак. Масалан, сизни ишга олдимми (олдидаги талабалардан бирига) 20 нафар болага фикрингизни ўтказа олишингиз керак, бўлмасам бўлмайди. Бу ерда ўзбекистоннинг энг кучли локомотивлари бўлиши керак. Локомотив бўлсагина орқадан эргаштириш мумкин. Биз уларни йиғолмасак, булар бўлмайди. Ёшлр иттифоқининг функцияси нима – энг кучлиларни йиғиш. Президентнинг менга қўйган вазифаси шу. Чекка қишлоқдан бўлса ҳам салоҳияти бўлса, келсин ишласин. Мана мени танлаб қўйдилар”, деди Алишер Саъдуллаев.

ЁИ раиси сўзида давом этиб, истаган одам меҳнат қилиб, лойиҳа ишлаб чиқиб шундай лавозимда ишлаши мумкинлиги катта бахт эканини таъкидлади.

           

Шунингдек, шу ёшида катта муваффақиятларга эришган Саъдуллаев ўзининг талабалик йиллари ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

“Мен ўқишга киришим учун ота-онам яшаб турган уйимизни сотишган ва тоғамнинг уйида туришган. Лекин шунинг учун мен “итдек” ишлаганман, ўқиганман. Ота-онамнинг олдида қарзимни узишим кераклигини билганман. Ишламасам, бутун маҳалла “мана ўғлингни Тошкентда ўқитдинг, нима бўлди”, дерди. Менда иккита вариант бор эди. Жиззахда қолиб, Политехга кириб “мойка”да ишлаш, иккинчиси, филга ўхшаб ишлаб, ичига кириб, тизимни ўзгартириб, “номер один” бўлиш. Ҳар доим олдимга қўядиган бир принцип бор, бизда ишламайди: нонвоймисан, тадбиркормисан энг зўри бўл. Талабамисан – ёриб чиқ”, деб ўз талабалик даврини хотирлади ёш раис.

Алишер Саъдуллаев иқтидорларни ёшларни йиғиб олиш ишончнинг ортишига олиб келшини таъкидлади. Унга кўра. Ёшлар иттифоқига аъзо, аъзо эмас, деб бўлмайди. Ҳамма ёшлар ташкилотнинг аъзоси ҳисобланади. Саъдуллаев кўзи етган ёшларни ташкилотда ишлашга чорлади. 

“Ўзингизнинг устингизда ишланг, ҳаракат қилинг. Мен ўқиган вақтимда, сизларга ўхшаб кечалари ишлаганмиз. Осмондан тушмаганмиз, бадавлат оиланинг ҳам фарзанди эмасман. Отам ўқитувчи, онам уй бекаси бўлган. Тошкентга кўчиб келганда прописка, кунлик ҳаражатлар деган муаммоси бўлган ёшларданман. Лекин мен инглиз тилидан дарс берганман. Дарс берганимда биргина – “номер один” бўлиш керак, деган мақсад бўлган”, дейди Алишер Саъдуллаев ўз талабалик йилларини ҳозирги давр талабалари билан солиштириб.

Манба:Qalampir.uz

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив