» » Пулкўйлак "кийган" аёл: "Бу биз учун одат, орзу-ҳавас" (видео)

Пулкўйлак "кийган" аёл: "Бу биз учун одат, орзу-ҳавас" (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўйларнинг бирида Тўй соҳибасига пулдан кўйлак кийдиришгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебинисо Раҳмонова ўрганди ва унга изоҳ берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Жавоҳир” ресторанида ўтказилган мазкур тўй эгалари Жомбой туманидан бўлиб, улар лўли миллатига мансуб ва айни пайтда, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Тўй эгаларининг эса бундай ҳолатга жавоби қуйидагича: “Бизда бу йиллар давомида бўлиб келаётган анъана. У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас. Қолаверса, қариндош-уруғлар тўй соҳибасига шу тартибда тўёна қилишади. Бироқ ижтимоий тармоқларда айтилганидик, пулдан кўйлак тикилмаган.”
Мазкур ҳолатга йўл қўйган, миллий валютамизга ҳурматсизлик муносабатида бўлган тўй эгаларига тушунтиришлар берилди ва бу каби эски одатлардан воз кечишга чақирилди.

                             

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив