» » Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

Таниқли кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Шоҳира Ҳамро

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек Медеяси, ўзига хос, бетакрор истеъдод соҳибаси Гулбаҳор Йўлдошева оламдан ўтди. Гулбаҳор Йўлдошева айни кунларда кинорежиссёр ҳам актёр, опанинг саҳнадаги елкадошларидан бири Дилмурод Масаидов суратга олаётган «Қўқон шамоли» бадиий фильмида банд эдилар», — деб ёзади журналист.

Марҳуманинг яқинларига Sangzor.uz жамоаси ўз ҳамдардлигини билдиради.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив