» » Россияда уч нафар ўзбекистонлик қулликка тушиб, у ердан қочишга муваффақ бўлди

Россияда уч нафар ўзбекистонлик қулликка тушиб, у ердан қочишга муваффақ бўлди

Россиянинг қулликка қарши курашувчи «Альтернатива» нотижорат кўнгиллилар ташкилоти ўзбекистонлик уч нафар фуқаронинг қулликка тушиб қолгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг август ойида Ўзбекистон фуқаролари Улуғбек А., Абдулазиз Х. ва Жасурбек Т. Россиянинг Перм ўлкасига иш излаб кетган. Улар ўзини Али деб таништирган Қозоғистон фуқароси билан танишган.

Али уларга Оренбург вилоятининг Бузулук шаҳрида иш топиб беришни ваъда қилган ва ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда турар жой топишда ёрдам беришини айтган. Ўзбекистонликлар бунга рози бўлган, бироқ айтилган жойга етиб борганда, Али уларни ўзини Фузайл деб таништирган озарбайжонлик кишига топширган.

Фузайл миграцион ҳисобга қўйиш сабаби билан уч эркакнинг ҳужжатларини олган ва уларни қурилишда ишлаш учун жўнатган.

Йигитлар 10 кундан сўнг ҳужжатларини қайтариб беришни сўраган. Фузайл эса Алига улар учун 50 минг рубл тўлаганини ҳамда улар ҳужжатларини мазкур суммани тўлиқ қайтарганларидан кейин олиши мумкинлигини айтган.

Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини қайтариб бериш ҳақидаги иккинчи мурожаатидан кейин Фузайл ва унинг шериклари мигрантларни дўппослаган, улардан бирининг бурнини синдирган. Эркаклар хўжалик биносига қамаб қўйилган.

22 сентябрь куни улар асирликдан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Тожикистонлик ва ўзбекистонлик мигрантлар ёрдами билан улар Ўзбекистон консуллигидан вақтинчалик ҳужжатларни олиш учун Москвага йўл олган.

«Альтернатива» ташкилоти уч эркакка бошпана берган ва уларнинг уйига қайтиш харажатларини тўлаш учун Халқаро миграция ташкилотига ҳужжатларни жўнатган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив