» » Отахонни ҳақоратлаган Миришкор тумани ҳокими узр сўради (видео)

Отахонни ҳақоратлаган Миришкор тумани ҳокими узр сўради (видео)

 Миришкорда даладан рухсатсиз маккажўхори терган отахонни ушлаб, уни неваралари олдида ҳақорат қилган туман ҳокими Равшан Комилов бу хатти-ҳаракати учун узр сўради.


«Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг меҳнатини инобатга олган олган ҳолда Испания давлатидан маккажўхори уруғини олиб келдик. Бир гектардан ўн тоннадан маккаси тайёр турибди.

Лекин туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак.

Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, деб ваъда бераман», – дейди ҳоким Равшан Комилов.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив