» » Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди (видео)

Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди (видео)

Бугун, 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 158 километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 423 GGA бўлган «Мерседес-Бенц» русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

«Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан куз-қиш ёғингарчилик мавсумида, тезликни оширмасликларини ва йўл қоидаларига амал қилишларини сўрайди», дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш