» » «Ипотека банк»нинг филиали бошқарувчиси ўз ходимини ургани учун ҳайфсан олди (видео)

«Ипотека банк»нинг филиали бошқарувчиси ўз ходимини ургани учун ҳайфсан олди (видео)

«Ипотека банк» АТИБнинг Меҳнат филиали бошқарувчиси ўз ходимларини вақти-вақти билан уриб туриши аниқланди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

Банк ходимларининг бири томонидан тақдим этилган видеолавҳада филиал бошқарувчиси ўз ходимининг юзига шапалоқ тушираётганини кўриш мумкин.

Нашр томонидан қайд этилишича, видеони жўнатган банк ходимининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат тахминан икки ҳафта олдин Марказий банк ходимлари томонидан филиал фаолияти текширилаётганда содир бўлган.

Банк ходимининг таъкидлашича, бу биринчи ҳолат эмас. Филиал бошқарувчиси Абдулазиз Иноятов тез-тез қўл кўтариб турган. Одатда унинг «қурбонлари» ишга яқинда жойлашган ходимлар бўлган. Беш—олти йилдан бери ишлаётган ходимларга тегмаган.

                             

«Ипотека банк» раҳбарияти филиал бошқарувчисининг хатти- ҳаракатларига муносабат билдирган. Унга кўра, «Ипотека банк»нинг шаҳар филиали томонидан Меҳнат филиали бошқарувчиси ва ходими ўртасида 30 сентябрь куни содир бўлган ҳолат ўрганилган.

Филиал вакилларининг таъкидлашича, ҳодиса ходимнинг бошқарувчи томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаганлиги, у томондан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги оқибатида содир бўлган.

Содир бўлган ҳодиса учун Меҳнат филиали бошқарувчиси Абдулазиз Иноятовга ҳайфсан эълон қилинган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив