» » Чирчиқда 45 ёшли эркак 18 ёшли фуқарони ўғирлаб кетиб шафқатсизларча ўлдирди

Чирчиқда 45 ёшли эркак 18 ёшли фуқарони ўғирлаб кетиб шафқатсизларча ўлдирди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қотиллик содир бўлди.

Шу йил 9 сентябрь куни соат 20:30 да 45 ёшли М.М. Чирчиқдаги А. Навоий кўчасида 18 ёшли А.К.нинг қўлини скотч билан боғлаб, «Ласетти» автомашинасига солиб номаълум томонга олиб кетган. Шундан сўнг 19 октябрь куни А.К. қўли ва бўйни скотч билан ўралган ҳолда шаҳардаги сув ҳавзаларнинг бирида ўлик ҳолда топилган.

«Дарё» тарқатган хабарда 18 ёшли фуқаронинг жинсига аниқлик киритилмаган. Манбанинг маълум қилишича ҳозирда М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага кўра гумонланувчининг айби исботланса у 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Манба:everyday.uz

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив