» » Эл саломатлиги – олий саодат (видео)

Эл саломатлиги – олий саодат (видео)

10 ноябрь - Тиббиёт ходимлари куни. 2018 йилнинг майида фаолият бошлаган Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими госпитали 40 ўринли, терапия ва неврология бўлимларига эга. Тиббий муассасада ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши учун барча шароитлар мавжуд. Гўша санаторийларга хос қулайликларга эга.

Касалликларни эрта аниқлаш, даволаш сифатини юксалтириш мақсадида госпиталь шифокорларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, улар босқичма-босқич Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг марказий госпитали ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг врачлар малакасини ошириш институтида илғор даволаш технологиялари ҳамда янги тиббий ускуналарни қўллаш сирларини ўзлаштириш учун юборилмоқда.

Шунингдек, соҳа вакиллари мамлакатимиз миқёсида уюштирилаётган илмий-амалий анжуманларда доимий равишда иштирок этишаётир. Муассасада ҳар жума куни ташхис қўйиш ва даволаш усулларини ўрганишга қаратилган муҳокамалар уюштирилади. Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси марказий госпитали шифокорлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва фахрийларни тиббий кўрикдан ўтказишга қаратилган фаолияти ҳам тиббиёт муассасаси жамоасининг  ташхис борасидаги салоҳиятини кучайтиришга омил бўлмоқда.

Госпиталда тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касалликлар профилактикаси, спорт билан шуғулланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечишга доир тавсиялар берилади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятда госпиталь ишга тушгунга қадар соҳа вакиллари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида соғликларини тиклашган.

Соҳа фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айни вақтда госпиталь шифокорлари томонидан ётиб қолган 16 нафар фахрийнинг саломатлиги назоратга олинган. Шу мақсадда 2 та шошилинч тиббий ёрдам автоулови ажратилди. Шифохонани тиббий ускуна ва воситалар билан таъминлаш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Дарвоқе, госпиталда жорий йилнинг ўтган даврида 441 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийларининг соғлиги тикланди. Шунингдек, вилоят ИИБ шахсий таркибининг 70 фоиздан ортиғи тиббий кўрикдан ўтказилган. Қисқаси, тиббий муассаса жамоаси самарали фаолият кўрсатиб, касб байрамларини меҳнат ютуқлари билан қарши олмоқда. 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив