» » Олмазорда 2 ҳайдовчи ўртасида юзага келган жанжалда улардан бири тўппонча ўқталди

Олмазорда 2 ҳайдовчи ўртасида юзага келган жанжалда улардан бири тўппонча ўқталди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида ҳайдовчилар ўртасида келишмовчилик юз берди. Унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталган. Кейинчалик аниқланишича, ушбу тўппонча пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Ҳолат акс этган ижтимоий тармоқларда тарқалган.

 Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу ҳолатнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди. Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлган.

Икки автомобиль ҳайдовчилари — Matiz русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Фарход Й. ва Cobalt автомобилини бошқарган 51 ёшли Жаҳонгир Ж. бир-бирларига йўл бермаганлиги оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан. Жанжал давомида Фарход Ю. Жаҳонгирга ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда,

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив