» » Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида нималарни биламиз?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида нималарни биламиз?

1. Давлат байроғининг давлат рамзи сифатидаги аҳамияти нималарда кўринади?
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.
Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

2. Давлат байроғи қаерларда доимий равишда кўтарилган бўлиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг; 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг биноларида кўтарилади. 

3. Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби қандай?
Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, 
ўқув-тарбия жараёнида (мавзуни тушунтириш, болаларга керакли тушунчаларни ҳосил ва шу кабилар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.

4. Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?
Давлат байроғи элементлари ва белгиларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

5. Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади? 
Давлат байроғи:
- биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
- тегишли тутқичи бўлган дастада;
- флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади. 
Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

6. Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Севара Ўринбоева
Адлия вазирлиги масъул ходими
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив