» » Бу йил кириш имтиҳонларига кечиккан абитуриент тестга киритиладими?

Бу йил кириш имтиҳонларига кечиккан абитуриент тестга киритиладими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Таълимсифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари тизимдаги янгиликлар тўғрисида маълумот бераётгани ҳақида хабар бериб бораяпмиз.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, ўтган йили тест жараёни бўлиб ўтаётган баъзи биноларга белгиланган вақтдан кечикиб келган абитуриентлар киритилгани ҳолда, айрим вазиятларда 1 дақиқа кечикканлар синовлардан четлатилган манзаралар ҳам кузатилган. Шунингдек, айрим биноларда кузатув камералариишламай қолгани ҳақида ҳам ота-оналардан шикоят тушган.

Бу йил тест синовлари бўлиб ўтаётган бинога ўз вақтида кириш талаб этилади. Фақат бу ҳудудга, агар тест жараёни бошланмаган бўлса, бир-неча дақиқа кечикиб келганлар киритилиши мумкин.

Тегишли қарорлар билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилган. Бу икки филиалга бошқа вилоятлардан ҳам абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкин.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив