» » 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсия асосида тест синовларисиз талабаликка қабул қилинади

5 йиллик стажга эга ходимлар тавсия асосида тест синовларисиз талабаликка қабул қилинади

Ўзбекистон президентининг 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Қарорга асосан, Олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Ҳужжатга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади.

Бунда, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича қабул кириш синовлари натижасига кўра олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

2 Фикрлар

  1. Аватар
    Алишер Гости 18 июня 2019 16:05 0

    Рахмат сизга маълумотлар ва янгиликлар учун, сайтингиз янада гуллаб яшнаб кетсин

    Аватар
    Admin Администраторы 21 июня 2019 15:00 0

    Lex.uz saytidan izlab ko'ring http://lex.uz/pdfs/4380357

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив