» » Фарғонада ЙПХ инспектори ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизди. Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди

Фарғонада ЙПХ инспектори ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизди. Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва фуқаро иштирокида юз берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди.

Унда ЙПХ ходими йигитни ерга йиқитиб, автомобилга ўтқизмоқчи бўлгани акс этган.

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда 2020 йилнинг 11 январь куни 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилаётган кунда юз берган.

Тадбир сабабли «Фарғона—Чимён» йўли ЙПХ ходимлари томонидан ёпилган вақтида Фарғона тумани Оқбилол қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини полигондаги тадбирга ўқитувчилар ҳамроҳлигида автобусда олиб келинган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори И.Одилов мактаб ўқитувчиларига тадбир сабабли йўл ёпилганлигини, раҳбарлардан руҳсат сўраш кераклигини айтган. Ўқитувчи эса «менда рухсатнома бор, ўтишим керак» деб, инспекторга қўпол муомала қилган ва инспектор билан мактаб ўқитувчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Бирламчи маълумотга кўра мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилганлиги учун ходим уни ерга йиқитиб, патрул автомобилига ўтқизмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ томонидан назоратга олиниб, айни пайтда хизмат текшируви олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш