Терроризмнинг асосий қуроли интернет бўлмоқда

Терроризмнинг асосий қуроли интернет бўлмоқда

Терроризм — бу енгиш қийин бўлган ва қиёфаси ўзгарувчан, бутун инсониятга таҳдид солаётган балодир. Ҳеч қандай мамлакат ундан ҳимояланмаган. 

Навбатдаги қонли жиноятларни тарғиб этиш, уларни режалаштириш ва янада кўпроқ одамларни ўз сафига қўшиш учун барча воситалар - ижтимоий тармоқлар, махфий хабарлар ва интернет ишга солинмоқда.

Мазкур таҳдид турли шаклларда намоён бўлмоқда – якка тартибда примитив усулда ҳаракат қилувчи шахслардан жиддий ташкил этилган ҳужумлар ва кимёвий, биологик ва ядро қуролларини қўллашгача бўлган тарзда.

Терроризм — трансмиллий таҳдид ва ҳеч қандай ҳукумат, ҳеч қандай ташкилот ёлғиз ўзи унга қарши кураша олмайди. Бу ерда глобал, минтақавий ва миллий даражаларда мувофиқлаштирилган ҳар томонлама ҳаракатлар зарур.

Терроризмга қарши кураш бўйича тузилмалар ва идораларни мустаҳкамлаш муҳимдир. Шу билан бирга унинг туб сабабларини бартараф этиш зарур, бунинг учун маърифатпарварлик ишларини олиб бориш, ёшлар орасида ишсизликни камайтириш керак.

Бу дегани, маҳаллий аҳоли, диний ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш зарур. Фуқаролик жамиятининг иштироки анжуман ва терроризмга қарши стратегиялар муваффақияти учун муҳим аҳамиятга эга.

Албатта, терроризм ва тажовузкор экстремизм билан кураш олиб бораётганда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилинади.

Ҳеч қандай омил терроризмни оқлай олмайди. Аммо ушбу таҳдидни  фақатгина тажовузкор экстремизм йўлига кўпчиликни бошловчи низолар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишини тўхтатиш, ҳамда одамларни қашшоқлик ва ёлғизликдан ҳалос қилиш орқали бартараф этиш мумкин.

Террористик ташкилотлар янги аъзоларининг аксарият қисми 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларга маъқул бўлган иқтисодий ва ижтимоий истиқболларни таклиф этиш зарур.

Шунингдек, тарқалиб бораётган поляризация, ксенофобия ва нафратга барҳам бериш керак.           

Террорчилар ҳаракати натижасида минглаб ҳалок ва ярадор бўлган, психологик шикастланган одамлар ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Омон қолганларга адолатга эришиб, ҳам молиявий, ҳам психологик жиҳатдан одатдаги ҳаётга қайтишга ёрдам бериш шарт.

Ва ниҳоят, терроризм ва тажовузкор экстремизнинг гендер борасида ҳам мислсиз зиёни бор. Террорчилар аёллар ва қиз болаларга нисбатан зўравонлик қилиб, уларни ўғирлаб, зўрлаб турмушга бериб, эркинлик ва таълим олиш имкониятидан маҳрум қилиб, ҳуқуқларини поймол қиладилар.

Шунинг учун биринчи ўринда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини рағбатлантиришга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

Халқаро ҳамжамият терроризм билан курашда кўп ютуқларга эришди. Террорчиларга  нисбатан суд орқали чора кўриш, уларга тегишли молиявий тармоқлар фаолиятини якунлаш ва интернет орқали радикал ғоялар тарқалишининг олдини олиш имкониятини берувчи халқаро-ҳуқуқий нормаларининг тизими яратилган. Аммо бажарилиши керак бўлган иш ҳали кўп.

Террористик гуруҳларни  авторитаризм, аёлларга нисбатан нафрат ва муросасизлик бирлаштиради.  Ўз ҳаракатлари билан улар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва қарорларга, юртимизни янада тарраққий этиш борасидаги ғояларга қарши чиқадилар.

Инсонларга нисбатан нафрат мафкурасини тарқатиш учун керак бўлган “ёнилғи”дан экстремистларни маҳрум қилиш мақсадида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, дунёдаги барча одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини ошириш учун биргаликда ишлаш зарур.

Мустақил тадқиқотчи 

Э.Исматов