Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган айрим ҳужжатлар бекор қилинди

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган айрим ҳужжатлар бекор қилинди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатлар талаб қилиниши бекор қилинди.
Шу жумладан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 та ҳужжатлар талаб қилинмайди.

1. Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;

2. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;

3. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;

4. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

5. Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;

6. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.