» » Рашид Холиқов BMW Х7 ва Malibu воқеасидан сўнг «запрет»га тушгани рад этилди

Рашид Холиқов BMW Х7 ва Malibu воқеасидан сўнг «запрет»га тушгани рад этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 2020 йил 4 январь куни бобо бўлган эди. Ушбу воқеадан сўнг Рашид Холиқов ўғил неварани дунёга келтирган келини Файрузага Malibu Turbo машинасини, рафиқасига эса BMW Х7 автомобилини совға қилган эди.

Жараён хонанданинг санъаткор дўстлари томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган, ҳолат жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Рашид Холиқов «шу қилмиши учун» «запрет»га тушгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, бу гап-сўзлар асоссиз.
«Рашид Холиқов ҳақида тарқалган гап-сўзлар асоссиз. Бугунги кунда бирорта хонанданинг ‘Ўзбекконцерт’ билан, шунингдек, лицензия масаласида муаммоси йўқ. Кимдадир муаммо бўлса, у ҳам лицензия учун қонунчиликда белгиланган божни тўламагани билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деди «Ўзбекконцерт» раҳбари.

Рашид Холиқовнинг администратори Равшан Холиқов ҳам хонанданинг «запрет»га тушгани ҳақида тарқалган маълумотларнинг асоссиз эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, бундай асоссиз гап-сўзлар, миш-мишлар сўнгги тўрт-беш йилдан буён мунтазам тарқалади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР