» » Жанубий Корея мигрантлар учун Ўзбекистон квотасини нега камайтирди?

Жанубий Корея мигрантлар учун Ўзбекистон квотасини нега камайтирди?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокида очи мулоқот ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

Очиқ мулоқотда вазир Ш.Кудбиев Корея Ўзбекистонга кам квота ажратаётгани хусусидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

«Бизда имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар Кореяга боргандан кейин билими камлиги аниқланди. Бундан ташқари, мигрантлар Кореяга ишга боргандан кейин иш жойини ўзгартириб, бошқа ундан яхшироқ жойга ўтиб кетаяпти. Шартнома шартлари бузилаяпти ва кореяликлар бизга ишончи қолмаяпти. Энди бундай қилганларга жарима миқдорини оширамиз», — деди Ш. Кудбиев

Шунингдек, вазир Кореяга 3200 та квота берилса-да, биздан 2700 киши кетаётганини айтди.

Тадбирда Ш.Кудбиев Россиядаги 1,5 минг вақтинчалик қамоқ жазоси қўлланган шахсларни Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ саволга ҳам жавоб берди:

«Ўзбекистондан икки миллионга яқин киши ишлайди. Бир йилда 4 миллиард доллар Ўзбекистонга жўнатилади. Россия ички ишлар бўлинмаларида вақтинча ушлаб турилган 950 киши юртга қайтарилди. Йўлкира ҳақларини ҳам тўлаб бердик».

Ҳозирда Россиядан келаётган «200-юк» яъни у ерда ҳалок бўлган ҳамюртларнинг жасадларини олиб келиш харажатларини қоплашга ҳам кўмак бериш таклифи киритилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив