» » Нафсини тийганди, ризқ эшиги очилди...

Нафсини тийганди, ризқ эшиги очилди...

Эрталаб боласини мактабга олиб борган ота ўйчан эди. Хаёлнинг минг бир туйнугига бош суқиб чиқаркан, иш сўраб мурожаат қилган жойларидан қандай натижа чиқишини бесаранжом кутарди. Ўйчан алпозда уёқдан буёққа юрар экан, мактабнинг ён тарафидаги кўча бўйида бир сумкага кўзи тушди. Бировнинг сумкаси тушиб қолганди. Бошқа пайтларда гавжум бўлган кўчада тонгда қатнов кам бўлгани учун сумкани биров кўрмаганди. 

Сумкани очганида эркак ҳайратдан қотиб қолди: ичи тўла пул эди. Ўша кунларда йўқчилик жонидан ўтиб кетган бўлса-да, эркакнинг хаёлидан ёмон ўй ўтмади. “Вақти келиб бу кунлар ўтади ва албатта менга ҳам хайрли эшик очилади! Бировнинг ҳақига кўз тикмайман!” дея ўйлади ва сумкада эгасига тегишли бирор ҳужжат бўлмагани учун полиция идорасига қараб йўл олди. 

Полиция маъмурига вазиятни тушунтирган эди, маъмур бир неча соат олдин бир портфелни излаганларини айтди ва омонатнинг эгаси билан уни юзлаштирди. Эркак портфел эгаси иш сўраб мурожаат қилгани ширкатнинг бошлиғи эканини кўриб шошиб қолди. Сумканинг эгаси миннатдорчилик билдириб, эркакнинг яхшилигини муносиб тақдирлади. Албатта бир кун аввал ширкатига иш сўраб сўровнома тўлдирган инсонни эслади.

Бу воқеадан бир кун ўтиб эркакка ширкатдан қўнғироқ бўлди ва ўзига маъқул шартларда ишга қабул қилингани айтилди. Бу хушхабар эркакни севинч осмонининг еттинчи қаватига кўтарди, шаксиз... 

Умида Адизова тайёрлади


Манба: Azon.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:31
Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди
15:38
Жиззахдаги дастурчилар, робототехника ва IT йўналишида фаолият олиб борувчилар диққатига
15:27
Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади
15:26
Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
15:16
Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади
14:05
Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари
09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР