» » Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади

Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади

27 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда сўзда чиққан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони унда белгиланган вазифалар юзасидан нутқ сўзлади.

Элмира Боситхонова маҳаллалар эндиликда кимга бўйсуниши ҳақидаги саволга ойдинлик киритди.

«Ўзини-ўзи бошқариш органи ўз фуқаролари ва кенгашдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Вазирлик [Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги] ташкил қилинганининг энг катта сабабларидан бири – маҳалла раисига ва маҳалла фаолларига ҳокимнинг ўз ишини қилдириши масаласига чек қўйилади. Энди вазирлик ана шу аралашув, мажбурловлар – мажлисда ўтириш, тадбирда иштирок этишга мажбуран олиб боришнинг барчасига нуқта қўйилади. Фармонда бу аниқ белгилаб берилган. 

Энди ҳамма масалалар бизнинг ижроимизда. Қандай ижро этсак, 32 банддан иборат фармоннинг барча бандлари аниқ бажарилади. Бунинг учун ҳаммамиз бараварига ҳаракат қилишимиз керак. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳам», дейди Элмира Боситхонова.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:31
Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди
15:38
Жиззахдаги дастурчилар, робототехника ва IT йўналишида фаолият олиб борувчилар диққатига
15:27
Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади
15:26
Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
15:16
Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади
14:05
Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари
09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР