» » Интернетдаги даъват қурбони

Интернетдаги даъват қурбони

Бугун интернет чегара билмас манбага айланди. Шу билан бирга, интернет илм ўрганишга, тезкор алоқа ўрнатишга, назоратни амалга оширишга ва бошқа кўплаб қулайликларни тақдим қилиб улгурди.

Афсуски, миллий, диний, ахлоқий қадриятларимизга зид маълумотлар, тарғиботлар ҳам интернет орқали тез тарқалаяпти. Интернет ғаразли мақсадлар билан ёшлар онгини заҳарлайдиган, одоб-ахлоқини бузадиган турли зарарли маълумотларни тарқатиш учун қулай восита ҳам бўлиб қолди.

Интернетдан фойдаланувчи аввало, қадрли вақтини беҳуда ўтказмаслик ҳақида жиддий ўйлаши керак. Ёшлар ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда танигантанимаган суҳбатдошлар билан узоқ вақт гаплашишлари натижасида билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолишаётгани бор ҳақиқат. Баъзи ўзбек тилидаги интернет саҳифалари ҳам чет элдан туриб бошқарилади. Улар бераётган диний маълумотлар бир қа-раганда оддий ўқувчига ишончлидек кўринади. Лекин соф исломий ақидага зидлигини тажрибасиз ёшлар англашлари қийин. Бу ўз навбатида баъзи ёшларнинг  билмаган ҳолда турли зарарли, нохолис оқимлар таъсирига ту-шиб қолишларига сабаб бўлмоқда.

Толипов Комил Собирович 1978 йил Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси.  Ўрта маълумотли, оилали, беш нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Маҳкум К.Толипов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  159-моддасининг 1-қисми, 244-моддаси 3-қисмининг "г" банди билан айбдор деб топилган. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига кўра унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Комил 2017 йил 16 сентябрь куни "Одноклассники" сайтида ташкил қилинган ижтимоий тармоқда "Комил Толипов" номли профиль очиб, халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотлар тарафдорларининг ғоялари таъсирига тушиб қолади. У ушбу ёт ғояларга хайрихоҳлик билдириб, "Ислом давлати" қуриш йўли билан Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги давлат тузумини  конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, сиёсий-ижтимоий ҳолатларга бир томонлама ва нохолис ёндашувни келтириб чиқарувчи ғояларни тар-ғиб қилади. Жиноятчи республикамиз ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган "Ҳизбут-таҳрир" экстремистик ташкилотининг "Najot", "BBC Uzbek", "Muhojir.uz" студиялари томонидан тайёрланган турли террористик ташкилотларга нис-батан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотиш руҳидаги, ақидапарастлик ғояларига йўғрилган, Ислом дини учун ёт бўлган аудио ва видео материалларни тарғиб қи-лади.

У шунингдек, республикамиз ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган Маҳмуд Абдулмўмин, Абдуллоҳ Зуфар, Абдували Мирзаев, Обид Наза-ров, Рашод Камолов, Рафик Ка-малов сингари фуқароларнинг маърузаларини "класс" босиш йўли билан ўз саҳифасига жойлаштиради. Сўнгра "Комил Толипов" профилидаги 58 нафар ва ўзи аъзо бўлган 14 та гуруҳдаги виртуал дўстларига тарқатиб юборади.

— Ватанга бўлган муҳаббат ҳар қандай ёвузликни енгишга қодир эканлигини энди тушуниб етдим, — дейди маҳкум Комил Толипов. — Аслида илм ўрганаман, диний билимимни ошираман деб ижтимоий тармоқлардаги ёт  ғоялар таъсирига тушиб қолганимни кеч англадим. Бугун оилам, маҳаллам, ўртоқларим даврасидан олисда жазо муддатини ўтаётган маҳкум сифатида қилган ишимдан чексиз пушаймонман. Энг ачинарлиси, бу борада фарзандларим тарбияси билан шуғуллана олмадим. Яна бир афсусланарли нарса — волидаю муҳтарамам Маккайи Мадинани зиёрат қилишни кўнгилларига тугиб, яхши ният қилган эдилар. Менинг айбим би-лан бу орзулари ушалмайдиган бўлди. Тенгқурларим, укаларимга маслаҳатим: ҳаётда ҳеч вақт адашманг. Оқ билан қорани, дўст билан душманнинг фарқига етинг. Вақтингизни фойдали ишларга сарфланг.

Интернетдаги турли даъватлар қурбони бўлиб, ундан азият чекаётган бир маҳкум сифатида муҳтарам Президентимиздан, халқимиздан чин дилдан кечирим сўрайман.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:11
АМЕРИКАДАГИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРДА РОССИЯНИ АЙБЛАШДИ
10:08
Нега Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
10:06
Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади?
09:29
Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади
09:26
Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалди
09:05
«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди
18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР