» » Тошкентда ҳушини йўқотган талаба метро рельсларига йиқилиб тушди

Тошкентда ҳушини йўқотган талаба метро рельсларига йиқилиб тушди

Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» бекатида ёш йигит метро рельслари ётқизилган ҳудудга йиқилиб тушган, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Маълумотга кўра, у Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон миллий университетида таҳсил олувчи 25 ёшли талабадир.

«У ўзини лоҳас ҳис қила бошлаган ва ҳушини йўқотиб, метро йўлига йиқилиб тушган. Ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан чора кўриб, уни чиқариб олишган. Йигит тан жароҳати олмаган. «Тез тиббий ёрдам» чақирилган, бироқ у тиббий ёрдам ва шифохонага ётқизилишдан бош тортган», — деди манба.

Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари унинг қариндошларига қўнғироқ қилишган, улар келиб, йигитни ўзлари билан олиб кетишган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш