» » Сизда у гина, бизда бу гина. Сенатор ва адвокатлар келишиб олдими?

Сизда у гина, бизда бу гина. Сенатор ва адвокатлар келишиб олдими?

25 март куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Батир Матмуратов, мазкур Қўмита раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев ва Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров иштирокида шу кунларда оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига киритилаётган таҳририй ўзгартишлар бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув иштирокчилари юзага келган тушунмовчилик юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қилишган.

"Сенаторлар кириталаётган ўзгартиш адвокатлик фаолиятига бирон-бир янги чеклов киритаётганлигини англатмаслиги, балки, қонунчиликни замонавий технологиялар ривожига монанд равишда мослаштиришга қаратилганлиги, шу муносабат билан адвокатлик ҳамжамияти ва фуқароларда хавотир олишга ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини таъкидлашди. Бугунги кунда айнан шу ҳаракатлар учун прокурор санкцияси олиниши шартлиги амалдаги қонунда белгиланган ва ундан ташқари ҳудди шундай қоида Ўзбекистон судьяларига нисбатан ҳам белгиланганлиги таъкидланди. Шу билан бирга санкциялар босқичма-босқич прокуратура органларидан судларга ўтказилаётганлиги ҳам қайд этилди.

Ўз ўрнида, Адвокатлар палатаси раиси, тегишли қонун ҳужжатига кўра адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Палата билан ҳамкорликда ишлаш зарур бўлсада, айнан шу қонун лойиҳаси бўйича Палата жалб қилинмаганлиги бугунги кунда мамлакатдаги очиқлик сиёсати шароитида адвокатлар ҳамжамияти эътирозларига сабаб бўлаётганлигини таъкидлади. 

Учрашувда юзага келган масалани тегишли идоралар вакиллари иштирокида муҳокама қилишга ҳамда адвокатура институтини ривожлантириш ва жамиятда адвокатлар мавқеини ошириш борасида ҳамкорлик қилишга келишилди", дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг кеча, 24 мартдаги ялпи мажлисида “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонун билан бир неча қонун ҳужжатларига, хусусан “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларга ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш маъқулланди

Қонун лойиҳасига кўра, прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиниши белгиланган.

Ушбу масала юзасидан Адлия вазирлигининг тушунтириши ҳам эълон қилинди

Адвокатлар палатаси Раиси ўз эътирозини билдиргани ва маъқуллаш учун имзо чекмаганини айтиб ўтган эди. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:26
Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)
14:42
Коронавирусни юқтириб олган машҳур сиёсатчилар (фотогалерея)
12:14
Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди
10:01
Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди
09:44
Коронавирус пандемияси фонида ривожланаётган Топ-IT стартаплар
09:43
Нью-Йорк кўчаларида жасадлар учун музлатгичлар ўрнатилди
09:41
30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади
09:39
Қоидабузар ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди
09:20
Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда
09:18
Зулфиқор Мусоқов карантинда кўриш учун энг яхши 6 та фильмни тавсия қилди
09:16
Криштиану Роналду 9,5 млн еврога янги машина сотиб олди
17:40
Сиз кимгадир кераксиз – УЙДА ҚОЛИНГ!
16:40
Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш тўғрисида фатво эълон қилинди
13:55
Эстафета байроқчаси – Янгиободда
12:47
Вилоятлараро автотранспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди
12:27
РАСМИЙ БАЁНОТ: 15 беморда ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи оғир
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР