» » ИИБ ходимларини Telegram’да ҳақорат қилиб, сохта маълумот тарқатган қўқонлик депутат 15 суткага қамалди

ИИБ ходимларини Telegram’да ҳақорат қилиб, сохта маълумот тарқатган қўқонлик депутат 15 суткага қамалди

Telegram ижтимоий тармоғида ИИБ ходимларини ҳақорат қилиб, уларга бўйсунмасликни даъват қилган қўқонлик депутат 15 суткага қамалди, — дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

Қўқон шаҳар Маъмурий суди раиси Нодиржон Ҳожиматовнинг маълум қилишича, халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати М.А. 28 март, шанба куни, соат тахминан 22:30 ларда шаҳар кенгаши депутатлари аъзо бўлган Telegram гуруҳида ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатиб, уларга нисбатан камситувчи фикрлар билдирган. ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилиб, сохта уйдирмалар тарқатган.

Қўқон шаҳар прокурорининг 30 мартдаги тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши М.А.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик берган. Ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар шу куни Қўқон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган.

М.А. суд мажлисида жорий йил 28 март куни соат тахминан 16:00 ларда карантин вақтида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш учун ўзининг Malibu русумли машинасида Қўқон шаҳрига кирмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари рухсат бермаганини, шундан сўнг айланма йўллар билан шаҳарга кирганини айтган.

Унинг таъкидлашича, шу куни соат 18:00 ларда Қўқон шаҳар ҳокимлигига бориш мақсадида шахсий автомашинасида йўлга чиқиб, Истиқлол ва Турон кўчалари кесишмасида ўрнатилган блок постда турган ИИБ ва Миллий гвардия ходимларидан ҳокимликка ўтиш учун рухсат сўраган. Депутатлик гувоҳномаси ва рухсатномасини кўрсатиш орқали ўтиш учун рухсат ололмаган. Шундан кейин у уйига қайтиб келиб, ҳолатдан асабийлашиб, халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутатлари аъзо бўлган Telegram’даги гуруҳ орқали ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатган. Депутатларни ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка даъват қилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилган М.А. 15 суткага қамалди ва маъмурий қамоқ харажатларини тўлайдиган бўлди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР