» » Терговчининг кундалиги: «Она»

Терговчининг кундалиги: «Она»

Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати янги рукн жорий этишга қарор қилди.

Янги рукн турли бўлинма ходимларининг хотираларидан жой олган қизиқарли воқеалар ҳақида бўлади. Биринчи ҳикоя – Тошкент шаҳар ИИББ терговчиларининг бирининг номидан баён қилинади.

«Бир кун тезкор тадбирлар натижасида бизнинг ИИО ФМБ (илгариги ИИБ)га Алишер исмли (исм ўзгартирилган) гиёҳвандликка берилган ёш йигит олиб келинди. Унинг ёнидан наркотик моддалари топилиб (Жиноят-процессуал кодексга мувофиқ) мусодара қилинди.

Алишер Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар») айбланар эди. Йигит тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, қачон, қаерда қанча миқдорда гиёҳванд моддалар харид қилганлигини сўзлаб берди. Процессуал нуқтаи назаридан ҳам ишлар барча босқичларда тўғри ва тинч амалга оширилди.

Бир оз вақт ўтиб, йигитнинг олдига унинг онаси ва адвокат келишди, алоҳида суҳбатлашишди… ва ғалати ишлар бошланди. Барча юқори инстанциялардан текширувлар ўтказила бошлади. Бир гуруҳ текширувчилар иш бўйича хато топмагач, бошқа гуруҳ келиб текширув бошлашарди. Улар ҳам камчилик кўрмагач – учинчи гуруҳга келар эди.

Уларнинг барчаси ИИО ФМБнинг остонасига йигитнинг онасини шикоятини деб келар эди. Шикоятда эса йигитнинг онаси тергов қўпол камчиликлар билан олиб борилаётганлигини, наркотик моддалари эса ташлаб қўйилганлигини, иқрорлик кўрсатмалари мажбурлаб олинганлигини баён қилар эди. Турли инстанцияларга бир тўплам ҳужжатлар билан югуришдан чарчаб, вақт ва асабни йўқотиб, мен йигитнинг ўзидан бирор марта қўпол муносабатда бўлдимми деб сўрадим.

«Йўқ, албатта» деб жавоб берди у.

– Аммо сизнинг онангиз сиз билан суҳбатлашгач барча инстанцияларга мурожаат қилиб, кўз ёш қилиб, ноқонуний иш олиб борилаётганлигидан хавотирда… Яқинлари ва қўшниларини жалб қилди, интернетда ҳам… Улар онангизга раҳм қилиб, бизни ёқиб юборишга тайёр…

– Қандай қилиб онамга наркоманлигимни айтишим мумкин? Ахир у онам-ку. Бу хабар онамни бемор қилиб қўяди. Шуларни ўйлаб кўриб онам нимани эшитишни хоҳлаган бўлса, ўшани айтдим.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив