» » Ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» зўравонлар ким?

Ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» зўравонлар ким?

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» ва «томоша» охирида уни уриб-тепган икки нафар ўсмирнинг шахсига ҳам, воқеликка ҳам аниқлик киритилди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, зўравонлар ўз вақтида айни қилмиши учун жавобгарликка тортилган.

Зўравонлар ким?

  1. Хайтмуҳамедов Даврон Дилмурод ўғли, 2002 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
  2. Исматиллаев Отабек Абдулла ўғли, 2003 йили Тошкент вилоятида туғилган.

Уларнинг иккиси ҳам пойтахтнинг Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчасидаги кўпқаватли 14а-уйдаги хонадонларда истиқомат қилишади. Шунингдек, улар Мирзо Улуғбек туманидаги 54-мактаб ўқувчиларидир.

Воқелик 2020 йил 25 март куни соат 15:00лар чамасида Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 219-мактабгача таълим муассасаси олдида юз беради. Зўравон йигитчалар карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида бўла туриб, вояга етмаган ақли заиф А.Шевчукни тиз чўктириб, ўзларига «сиғинишга» мажбур қилади ва уриб-тепишади. (Лавҳада зўравонлар бемалол сигарет буриқситаётганини ҳам кўриш мумкин). Камига бундай аянчли манзарани уяли телефонда тасвирга олишиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишади.

Жабрланувчининг яқинлари воқеликдан анча кейин, қачонки лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг хабар топади ва дарҳол ички ишлар органига мурожаат қилади...

Зўравонларга салкам бир ойдан кейин (2020 йил, 23 апрель) суд тартибида  кўрилган чора кўрилганининг боиси шунда.

Судда ҳуқуқбузарларнинг ота-оналари фарзандларининг қилмишини тан олиб, кечирим сўраган ва енгиллик берилишини сўрашган.

Мирзо Улуғбек туман маъмурий судининг (судья М. Эргашев) қарорига кўра, ҳар икки ҳуқуқбузар энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

Зўравонларга нисбатан тайинланган жазо оғир ёки енгиллиги ҳақида гапирмаймиз. Гап берилган жазо уларнинг тарбиясига қанчалик таъсир этишида! Воқеликка кўра, ҳар икки ҳуқуқбузар содир этган қилмиш уларнинг тарбияси яхшигина издан чиққанини кўрсатади. Ақли заиф, ўзни ҳимоя қилишга ожиз болани бунчалик таҳқирлаш, камига сигарет тутатганича қилаётган ишидан роҳат олаётгани бу жўжахўрозларнинг оиласидаги муҳит нечоғли эканидан ҳам далолат бераётгандай...

Демак, мутасаддиларнинг олдига қўйиладиган саволлар кўп.

Дарвоқе, зўравонлар иккитамиди?

Лавҳада икки йигит «қаҳрамонлиги» акс этган. Уларни тасвирга олган ким? У, ким бўлмасин, воқеликни тасвирга олиши билан зўравонларга шерик экани англашмайдими?

Бу саволнинг жавоби ички ишлар органи ходимларига тан.

P.SАянчли манзара акс этган лавҳани беришни лозим топмадик. Шундоғам у ижтимоий тармоқларда айланиб ётибди. Эътиборингизга ҳавола этаётган суратларнинг ўзи етарлича тасаввур ҳосил қилишга етиб ортади...

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР