» » Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бепул бериладиган товарлар рўйхати янгиланди

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бепул бериладиган товарлар рўйхати янгиланди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (307-сон, 20.05.2020 й.).

Жумладан, Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

  • болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;
  • болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар.

Шунингдек, эндиликда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу хўжаликни юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,071 миқдорига кўпайтириб аниқланган.

Бундан ташқари, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати янгиланди.

Рўйхатга карантин тадбирлари амал қилиш даврида қўшимча равишда бепул бериладиган қуйидаги маҳсулотлар қўшилди:

  • бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
  • бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар;
  • суюқ ёки гель ҳолатидаги анисептик;
  • антибактериал совун.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда ҳозирга қадар 15 турдаги маҳсулот мавжуд эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР