» » Қашқадарёда фермернинг пишиб етилаётган ҳосили бузиб ташланди (видео)

Қашқадарёда фермернинг пишиб етилаётган ҳосили бузиб ташланди (видео)

Шу йилнинг 21 май куни соат 10.30 лар атрофида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Дархон МФЙ истиқомат қилувчи Муродулла Худойназаровнинг фермер хўжалигида тортишув ва муҳокамага сабаб бўладиган воқеа юз берган. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳларидан бири “Xabar.uz”га маълум қилди.

Воқеа жараёнини тасвирга олган фуқаронинг маълум қилишича, 2019 йил сентябр ойида бўш ердан (тахминан 60 сотих) унумли фойдаланиш мақсадида фермер экин экади. 2020 йил 21 май куни тегишли идоралардан келган айрим мутасадди ходимлар ҳеч қандай ёзма огоҳлантиришсиз аҳоли истеъмолига зарур бўлган ва айни вақтда пишиб етилаётган ҳосил майдонини буздириб ташлашади ва ҳосил (пиёз) йўқ қилинади.

“Савол туғилади: айни тайёр истеъмолга зарур ҳосилни йўқ қилиб ташлашнинг кимга кераги бор? Ҳосилнинг бундай нобуд қилиниши қанчалик инсофдан?

Яна бир ҳолат: воқеа жараёнини тасвирга олаётган фуқарога нисбатан ҳақоратомуз сўзлар айтилиб, “агарда суратга олишни тўхтатмасанг қамаласан” дея дўқ-пўписалар бўлди. Уларнинг бу қилаётган ишлари қонунга мувофиқ бўлса, нима учун тасвирга олишга қаршилик қилишди?

                 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга етарлича шароит бериш учун жон койитаётган бир вақтда бу каби ишлар қанчалик тўғри? Биз тегишли органлардан воқеа жойига келиб, бу бўлиб ўтган жараённи ўрганиб, ойдинлик киритишларини, хатолик кимдан ўтганлигини холисона аниқлаштиришларини ва тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз. Яккабоғ тумани ҳокимиятидан бу воқеа бўйича аниқ изоҳ беришини кутамиз!” – дейилади мурожаатда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР