» » “O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди

“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди

“Орият Доно” радиоканалида эфирга узатилган “Футбол плюс” лойиҳаси иштирокчилари Бобур Акмалов, Жамолиддин Бобожонов ва Хайрулла Хамидов ўзаро суҳбатда “O‘zbekiston 24” телеканали хусусида танқидий фикр билдириб, канал тарқатаётган хабарлар реал ҳаётдан йироқ экани ҳақида (“Сусамбил”да ташкил қилинганми" дея) мулоҳаза билдирган эди. Айнан шу кичик қисм интернет тармоқларида тарқалди ва кенг муҳокама қилинди.

Шундан сўнг жорий йилнинг 21 май куни ушбу ҳолат юзасидан МТРК раҳбари Алишер Хаджаевнинг мулоҳазаси эълон қилинди. Мақолада телевидение раҳбари уларни “корпоратив этика тушунчасидан йироқ эканликларини, спортчилар орасида жуда қадрланадиган жамоавий бирлик қадриятини умуман тушунмасликларини” таъкидлаган.

Шунингдек, А.Хаджаев “бу икки шахс ўзлари яшаб турган мамлакатдаги ҳолатни аниқ-тиниқ билмасдан, вазиятга ўзларининг “минора”ларидан туриб баҳо берганликларидир. Кимдир, қаердадир айтган фикрга қараб хулоса қилиш ва бу хулосани ахборот воситаси орқали тарқатиш – ўзини профессионал, деб билган журналистга ярашмайди”, деб ёзади.

Мақолада сўнгида “Хўш, бизнинг корпорациямиз (яъни компаниямиз) корпоратив этикани тан олмайдиган, ҳамкасбларининг юзига оёқ қўядиган, сиёсий ва маданий онги ҳамда профессионализми ҳаминқадар бўлган бу икки ходимнинг хизматига муҳтожми?”, дея савол қўйиб, бу саволни “Б.Акмалов ва Ж.Бабажановларнинг виждонларига ҳавола” этганди.

МТРКдаги манбаларнинг тасдиқлашича, “Sport” телерадиоканалида 1-тоифали муҳаррир штатида ишлаб келган Бобур Акмалов ва “Sport” телерадиоканали бош режиссёри Жамолиддин Бобожонов бўшашга ариза ёзган. Бу ҳақда Human.uz хабар берди.

“Ориат доно” радиосидаги “Футбол плюс” лойиҳаси ёпилган ҳақида ҳам хабарлар тарқади. Радионинг ютубдаги саҳифасида ўша кунги сони ўчириб ташланган.  

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР