» » Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди

Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабни битираётган ёшларга мурожаат қилди:

Ҳурматли мактаб битирувчилари!

Сиз ҳаётингизда энг муҳим қадамларни бошлаш арафасидасиз. Шу вақтгача қадрдон мактабдаги устозларингиз ва дўстларингиз билан ўтказган кундалик турмуш тарзингиз ўрнига янги ҳаёт, ажойиб тассуротлар ва тажрибалар оламига сафарингиз бошланмоқда.

Ҳозирда кўпчилигингиз асосий вақтингизни олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарликка қаратмоқдасиз. Сизлар учун яқинда «Онлайн-мактаб» каналларимизда Давлат Тест Маркази билан ҳамкорликда тест топширишга тайёргарлик ва ўзига хос онлайн-репетиторлик сабоқларини бошлаймиз.

Орангизда ишга кириб ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, рўзғорга ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида юрганлар ҳам талайгина. Улар қўшимча касб ўрганиш учун касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга ўқишга ҳам бориши мумкин.

Ёшларимизга қўшимча ёрдам сифатида ёзда «онлайн-мактаб» каналларида инглиз тилини ўрганиш учун қизиқарли фильмлар ва кўрсатувларни ҳамда онлайн платформалар орқали даромад топишни ўргатишга қаратилган видеодарсларни эфирга бериб бориш устида ишлаяпмиз.

Инсон муваффақиятининг кўпи билан 10 фоизи омадга ва ташқи омилларга, қолган 90 фоизи эса айнан ўзига боғлиқ эканлиги учун юқори мақсадлар қўйиб, ўз кучингизга ишониб тинмай ҳаракат қилишингиз зарур!

Энг асосийси, вақтингизни беҳуда ўтказманг! Вақт - ҳаётингиздаги энг қимматбаҳо ресурс ҳисобланади. Вақтингизни доим ўзингиз, оилангиз ва жамиятга фойда келтириш учун сарф қилинг ҳамда мамлакатимиз нуфузини оширишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мустақил ҳаётга қадам қўйишни бошлар экансиз, сизнинг келгуси фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР