» » Самарқанддаги одамлар юзига суюқлик сепиш мактаб ўқувчилари уюштирган пранк бўлиб чиқди (видео)

Самарқанддаги одамлар юзига суюқлик сепиш мактаб ўқувчилари уюштирган пранк бўлиб чиқди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тиббий ниқоб кийган ўспирин йигит бекатда трамвайга югуриб кириб, йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепиб, қочиб кетди, деган хабар тарқалди.

Ўша хабарларда юзларига ушбу суюқлик теккан йигитлар шу заҳоти ҳушини йўқотгани, қолган йўловчилар эса, ваҳимага тушиб, трамвайдан югуриб тушиб кетгани айтилади.

«Дарё»нашрининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳолатга аниқлик киритилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, 4 июль куни соат тахминан 19:40 атрофида Самарқанд шаҳрида Сартепо-Вокзал йўналишида қатнаб келувчи 1-трамвай Буюк ипак йўлининг «Чой фабрикаси» бекатида келганда 2003 йилда туғилган, Самарқанд шаҳридаги 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т. йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепган. Д.Т.нинг трамвай ичидаги шериклари олдиндан келишилган ҳолат бўйича, ўзларини ҳушидан кетган ҳолатга солган.

ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ


Суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни 2006 йилда туғилган, 33-мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.I., 2007 йилда туғилган, 42-мактабнинг 10-синф ўқувчиси А.I., 2003 йилда туғилган, 42-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Й., 2003 йилда туғилган, 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т., 43-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Р.М., 2006 йилда туғилган, 33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси С.М., 2004 йилда туғилган, 43-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Б.лар ўзаро олдиндан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари жараёнида маълум бўлишича, мазкур видеони С.М. ўзининг iPhone русумли мобил телефони орқали интернет тармоқларига тарқатиб, ижтимоий тармоқларда «пранк» (тармоқ ҳазили) қилмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ушбу вояга етмаган ёшларнинг қилмиши юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш