» » Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди

Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридаги Амир Темур ҳайкали ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар ҳайкал саркарданинг шон-шавкатига мос эмаслигини таъкидламоқда.

Фото: Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев бу масалани Денов шаҳар ҳокими ва Архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбари билан муҳокама қилган.

Сенат матбуот хизматига кўра, Сайфуллаев «буюк соҳибқирон сиймосини гавдалантиришда барча жиҳатларга аҳамият қаратиб, кичик бир деталларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур»лигини таъкидлаган.

«Чунки бобомиз Амир Темур шахсини нафақат биз, балки бутун дунё аҳли яхши билади ва ардоқлайди. Шундай экан унинг сиймосини яратишда хато қилишга ҳақимиз йўқ», деган собиқ Маданият вазири, айни пайтда Сенат қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Денов тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга жавобан ҳайкалдаги белги юзасидан тушунтириш берган.

Унга кўра, ҳайкал Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда Амир Темурнинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

«Соҳибқирон бобомиз қўлида ушлаб турган ҳассадаги уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирлангани тарихий манбаларда келтириб ўтилган.

Амир Темур саройида хизмат қилган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ, Самарқандга испан элчиси сифатида келган Руи Гонзалес де Клавихо томонида келтирилган маълумотларда ва бошқа илмий рисолаларда қайд этилишича, бир-бирига туташган уч ҳалқа тасвирининг Амир Темур байроғи, тамғаси ва тангаларига туширилиши бу унинг ер юзидаги уч иқлим, яъни шимол, жануб ва ғарб ҳудудларини ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирганини, дунёнинг уч қисми подшоси эканини ифодалаган.

Хулоса шуки, қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир», дейилади ҳокимлик баёнотида.

Қўшимча қилинишича, Денов тумани ва унинг марказини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР