» » Жиззахлик ёшлар қарийб 7 минг ўқувчи ёзган "Нима деб ўйлайсиз...?“ рукни остидаги иншо танловида муваффақиятли иштирок этишди

Жиззахлик ёшлар қарийб 7 минг ўқувчи ёзган "Нима деб ўйлайсиз...?“ рукни остидаги иншо танловида муваффақиятли иштирок этишди

Инсон яшар экан, атроф-муҳитга ўзининг одил ва оқилона муносабатларини  билдириш билан бирга, шу жараёнларга  бевосита алоқадор бўлиб хизмат  қилади.

“Бир хил фикрлаш бу - фикрламаслик, фикрлаш эса шахсий жараён”-  дейди мутафаккирларимиз.  Мана  икки ой давомида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, БМТ болалар жамғармаси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари ҳамкорлигида мактаб ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини синаш, улар орасида мустақил фикрлайдиган иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида “Нима деб ўйлайсиз...? ” рукнидаги иншолар  танлови республикамиз бўйлаб кенг миқёсида ўтказилди.

Бутун дунё  таҳликали вазиятда бўлса-да, Муҳтарам Президентимиз  Ш.М.Мирзиёевнинг биз ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган эътиборлари,  бу долзарб масала эканлиги, ёшлар қанчалик маънавий баркамолликка эришса, ёд иллатлардан шунчалик узоқ бўлишлари ва кўрсатилаётган имконият ва эътибор ҳар биримизни қувонтиради.

Шу ва шу каби танловлар ва тадбирлар  карантин шароитида  бизнинг бўш вақтимиздан унумли фойдаланишга, ўқиб изланишга, мустақил фикрларимизни  ёзма баён этишга ундади.

Олти юналишда олиб борилган  жами 7000га яқин ўқувчилар иштирок этган, мақсади ёшларни эркин фикрлашга ўргатиш, мустақил муаммоларни еча оладиган,  креатив фикрли ёшларни  аниқлашга қаратилган  иншолар  танлови   ўз навбатида  юртимизнинг  янги-янги иқтидор ва истеъдод эгаларини кашф этди.

Танловга қўйилган талаблар бизнинг  эркин фикрлашимиз, имловий  саводхонлик даражамиз,  дунёда юз бераётган ўзгаришларга тўғри ва тўлақонли муносабатларимизни, ижодий салоҳиятимизни, дунёқарашларимизни  ривожлантиришга ёрдам берди.

Қизиқарли мавзуларни ўзида жамлаган иншолар, республикамизнинг юраги қайноқ ёшларини уч босқич 6-7, 8-9, 10-11-синфлар кесимида  ўз атрофига бирлаштирди.Таклиф этилган  мавзуларнинг  барчаси  қизиқарли бўлиши  билан бирга, ҳозирги кунимиз, ҳаётимиз билан бевосита боғлиқ тарзда ташкил этилгани ҳар биримизнинг диққатимизни тортади.

Танловда қуйидаги мавзулар “Нима деб ўйлайсиз, сиз севиб ўқийдиган асар  сизнинг ҳаётингизга тасир қилганми ва қандай? ”, “Нима деб ўйлайсиз, келажакда қайси касб эгалари ватанимизга кўпроқ фойдаси тегади. Сиз қандай касб эгаси бўлмоқчисиз? ”, “Нима деб ўйлайсиз, тарихда буюк мутафаккирларимиз қилган ишларини келажакда сиз ҳам қила олишингиз мумкинми? ”, “Нима деб ўйлайсиз, инсонларда эзгулик ва меҳр туйғуларини янада ривожлантириш учун нималарни қилган бўлар эдингиз? ”,“ Нима деб ўйлайсиз, карантин вақтида мактаб ҳаётидан кўпроқ нимани  соғиняпсиз ?” ва мен ижодий салоҳиятимни синаб кўрган  “Нима деб ўйлайсиз,  карантин даврида уйда ўзингиз оилангиз ва жамиятимиз учун қандай фойдали иш қиляпсиз?” каби бир-биридан   ажойиб мавзуларни ўз ичига олган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёшларимиз  орасида  энг кўп ёритилган  “Нима деб ўйлайсиз келажакда қайси касб эгалари ватанимизга кўпроқ фойдаси тегади. Сиз қандай касб эгаси бўлмоқчисиз?” мавзуси эканлиги ҳар бир ўғил-қизнинг  ҳаётга бўлган муносабатини, ўзининг алоҳида мақсади билан интилиб яшаётганини англатади. Мени  “Нима деб ўйлайсиз карантин даврида уйда қолиб, ўзингиз, оилангиз ва жамиятимиз учун қандай фойдали иш қиляпсиз?” рукнидаги  мавзуни  ёритишимдан мақсад:  Биз, ҳеч бир соҳада  ўз-ўзимизга ҳиёнат қилмаслигимиз кераклигини англатиш. Чунки бу мавзу ҳозирги кунда нафақат ёшларимиз, балки  етти ёшдан, етмиш ёшгача бўлган ер юзининг барча аҳолиси учун жуда ҳам долзарб  бўлиб келмоқда.

Охирги олти ой давомида дунё сиёсатидаги кескин ўзгариш,  инсонларни  карантин дегани фақат уйда қолиш эмас,  балки мен ва мен каби ўқувчи ёшлар  пандемия  даврида уйда қолиб,  “Coved-19” га қарши  курашиб, вақтдан унумли фойдаланиши, уйда қолиш билан биргаликда гигиена қоидаларига қатьий риоя қилиб,  яқинлар билан алоқани иложи борича камайтириб, ҳукуматимиз томонидан жорий этилаётган қарорларни тўғри тушунишимиз кераклигини англатади.

Бу бизни коронавирус устидан ғалаба қилишимизга асос бўлади. Ёзган иншоимда асосий фикрни  имкон қадар,  инсон соғлигига қаратганман,  чунки соғлик бор жойда иш бўлади, ривожланиш, юксалиш бўлади. Шу ўринда  Европа адабиёти Навоий асарларини нимага ўқишимиз керак деган саволга, инсон омили юқори даражада кўтарилганлиги сабаб бўлгани, ва инсон учун энг катта бойлик соғлик экани юқоридаги  фикрларимнинг  ёрқин исботидир.

Ўзбекистон  аҳолисининг охирги икки ойи  қаттиқ синовли кунларда кечаётгани ва сабр-тоқат билан бу кунлардан ўта олишимиз, вақтдан умумли фойдаланишимиз  кераклиги  кўрсатилади. 

Ўттиз саккизта  яхши деб топилган иншолар, битта рағбатлантирувчи ўрин,  тўққизта  ғолиб ичидан  иккинчи ўринни олишим бу  менинг эмас, аввало, таълим масканимдаги меҳнаткаш, жонкуяр  устозларимнинг  берган етарлича билим ва коникмаларининг натижасидир.

Ўз навбатида,  биз ёшларга берилаётган имкониятлар ва катта эътибор учун тъалим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, БМТ болалар жамғармаси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги  ваколатхонаси Дипа Шанкар хоним, Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари, бундан ташқари пандемия шароитида  6691та иншони  барча мезон талабларига мос тарзда кўриб чиққан эксперт гуруҳига, барча ўқитувчиларимизга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси раҳбари Улуғбек Ташкенбаев билдирган табриклари, биз ёшларга  берилган юксак ишонч, менга катта илҳом беради.  Уларнинг “Бу ёшлар келгусида катта-катта  ишларни амалга оширади… ” дея  таъкидлашлари юрагимнинг тубидаги  мақсадларимга эришиш йўлидаги ҳаракатларимга куч бағишлади.

Уйлайманки,  биз ёшлар учун  кўрсатилаётган эътибор, берилган юксак ишонч, эртанги нурафшон кунларга катта  умид,  ҳаётимизга  дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Ва келажакда жамиятимизга  керакли фарзанд бўлишга, мақсадларимиз сари олға боришга ундайди.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Дипа Шанкар хонимнинг Таълим инспексиясига ушбу  танлов ҳамкорликда ташкил қилингани учун миннатдорчилик билдирар эканлар, видеоконференция тўғридан-тўғри эфирга узатилаётганидан  фойдаланиб  барча  иштирокчиларга, Ўзбекистон ёшларига билдирган  табриклари,  ҳар биримизнинг кўнглимизга фахр туйғусини уйғотди.

Тўғри, танлов иштирокчилари оз эмас, аммо бу сонлар  яна-да кўпайтирилса, сифатли таълимни  юртимизда яна-да  ривожлантирсак,  юртбошимиз  умид қилган Ибн Синоларини, Хоразмийлар,  Берунийлар, Навоийлар  сафини янада ортирган бўламиз.

Зеро, ҳар бир ёш вужудидаги юрак дук-дук деб эмас, юрт-юрт деб урса, Ўзбекистон  бундан-да юксак марраларга эришади.

Азиз тенгдошим! Вақт бебаҳо бойлик ундан унумли фойдаланинг, илм эса тортиб олиб бўлмайдиган хазина уни ёд ғоялар билан эмас,  керакли  билимлар, кўникмалар билан бойитиб боринг.

Келажак  эринчоқ, дангасалар қўлида эмас, ўз соҳасининг билимдонлари, етук мутахассислар қўлида бўлиши керак.

Эртадан деган гапни қўйинг, изланишларни бугундан, ҳозирдан бошланг! Ҳазрат Бедил бобом айтганларидек:

  Фикрсиз ақлнинг  занги болади,

  Илм-ла  эговла янги болади.

  Ойнадан ибрат ол бир кун артмасанг,

  Устида  бир энлик чанги болади.

                                                              

                         ЖДПИ академик лицейи 208-гуруҳ  ўқувчиси

                            Абралова Нафиса

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР