Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)

Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)

Қизболани фоҳишаликка етаклайдиган омиллар кам эмас. Ночор оилада туғилганлик шулардан бири. Хоразмлик Зарина ҳам 7 ёшида илк бор одам савдоси қурбони бўлган. Уни ўз онаси фарзандсиз аёлга сотган. Орадан кўп ўтмай унга тарбия берган ўгай онаси ўқитувчи аёл вафот этади. Шундан кейин унинг алғов-далғовли ҳаёти бошланди. 

Sangzor.uz сайти жамоаси томонидан Заринанинг бошидан кечирганлари ҳақида лавҳа тайёрланди. Ушбу лавҳа "Интерньюс нетворк" халқаро ташкилотининг май ойида бўлиб ўтган "Ижтимоий репортажлар тайёрлаш" мавзусидаги вебинари доирасида тайёрланди. 

Бу лавҳани кўргач аёлни айблашдан йироқ туришни тавсия қиламиз. Бундай ҳолат ҳар қандай инсоннинг бошига тушиши мумкин. Хулоса қилишга шошманг.