» » Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди

Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди

Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида қурилиш ишлари якунланди. Узунлиги 2,9 километр бўлган «Туркистон» ва «Юнусобод» метро бекатлари «Шаҳристон» бекатига уланди. Метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонаси тизимидаги 67-Кўприкқурилиш отряди мутахассислари томонидан бажарилди. Объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Метрода имконияти чекланган, кўзи ожиз йўловчилар учун бекатлар платформасида қулай ва хавфсиз махсус бўртиб чиққан тактил плиткалар ётқизилган. Шунингдек, бекатларга тушиш ва чиқиш зиналарида ногиронлар аравачаси билан кириб чиқишда фойдаланиладиган замонавий қияли электромобил аравачалари билан жиҳозланганлиги имконияти чекланган йўловчиларнинг зиналардан тушиш ва кўтарилиши учун қўшимча қулайлик яратади.

«Туркистон» бекатининг ички қисми оппоқ мармар плиталар билан безатилган бўлиб, 100 метрлик перрон ва унда 2 қатор оқ мармар тошлар билан пардозланган устунлар ўрнатилган. Бекат деворининг бир томонига Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистон давлатларининг диққатга сазовор жойлари, тарихий масканлари, иккинчи томонига эса юртимизнинг қадимий Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент шаҳарлари ҳамда Фарғона вилоятининг тарихий мақбаралари, муқаддас қадамжолари мозаика кўринишидаги суратлар ишланган.

Юнусобод линияси янги бекатлар билан ҳисоблаганда 8 та бекатдан иборат. Аҳмад Дониш кўчасида қурилган «Туркистон», «Юнусобод» ҳамда мавжуд «Шаҳристон», «Бодомзор», «Минор», «Абдулла Қодирий», «Юнус Ражабий», «Минг ўрик» дан иборат. Ушбу линиянинг янги бекатлари фойдаланишга топширилгач бир кунда «Юнусобод» бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, «Туркистон» бекатида эса 2 ярим минг йўловчига хизмат кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабр ойида тупроқ ўпирилиши натижасида метро қурилишида ишлаётган 6 йигит вафот этган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР