» » Марказий Осиё ва ҳали-ҳануз амалга ошмаган интеграция

Марказий Осиё ва ҳали-ҳануз амалга ошмаган интеграция

Сурат манбаси: «Вечерний Бишкек» газетаси, 2000 йил

Муаллиф: Суҳроб Рустамий 

Мен нега Марказий Осиёни (МО) шаклланмаган минтақа деб қараяпман? Ушбу мақолада МО мамлакатлари мустақилликка эришгандан сўнгги интеграция жараёнлари тарихи солномаси ва минтақавий ҳамкорлик борасида рўй берган сўнгги воқеаларни ўрганиш асосида келган хулосам шу бўлдики, минтақа ягона иқтисодий ва сиёсий иттифоққа бирлашишига халақит бераётган сабабларни ҳозирча енгиб ўтиб бўлмайди.

Бундай сабаблар орасида “ичкилари”ни алоҳида кўрсатиб ўтмоқчиман, бу билан минтақа мамлакатларининг “минтақавий иттифоқ”ни (У қандай бўлиши керак? Иқтисодий ёки сиёсий? Қай даражадаги устмиллий ваколатларга эга бўлиши мумкин? Унинг ягона пул бирлиги, ягона парламенти ёки ягона ташқи сиёсати бўлиши мумкинми?) тушуниши билан боғлиқ келишмовчиликларни, минтақавий бирлашмага бирваракайига учта мамлакатнинг (аввало Туркманистоннинг, сўнгра Тожикистон билан Қирғизистоннинг) хавфсираш билан қараётганини ҳамда ушбу бирлашмада етакчилик учун потенциал рақобатни назарда тутяпман. Ташқи омиллар ҳам бор: блокнинг бир тарафида Хитой билан Россия МОда кучли минтақавий иттифоққа муносабати, блокнинг бошқа тарафида эса Европа Иттифоқи (ЕИ) билан АҚШни минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлашидир.

Совет Иттифоқининг парчаланиши Марказий Осиёда янгитдан ташкил топган мустақил давлатлар учун мустақил ташқи сиёсат юргизиш ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли ва суверен субъектлари сифатида халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги иштироки учун янги имкониятлар очди. 90-йиллар бошидаёқ МОда ягона иқтисодий ва сиёсий иттифоқ тузишга уринишлар бўлган ва бу тасодифий эмас эди, чунки Совет Иттифоқидан МО давлатларига ягона инфратузилма ва тизим қолган ҳамда барча мамлакатлар бир-бирига боғлиқ эди (ягона энергетика тизими, ягона сув тизими – ГЭСлар ва каналлар, ягона йўл тизими, иқтисодий корхоналар). Янги давлатлар бошқа давлатлардан мустақил иқтисодий сиёсат юритишга тайёр бўлмагани ҳисобга олинса, ушбу тизимни сақлаб қолиш фойдали бўлиши турган гап эди.

(Батафсил маълумотлар учун “қизил” тугмачани босинг)

Инфографика UzAnalytics сайти таҳририяти томонидан тайёрланди, бунда муаллифнинг CAAN нашрида чоп этилган мақоласида ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг расмий веб-сайтида келтирилган маълумотлардан фойдаланилди.

Ўзбекистонда янги президент Шавкат Мирзиёев сайланганидан сўнг МО мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги босқичи бошланди. Ўзбекистон янги ҳукумати қўшнилар билан муносабатларни яқинлаштириш ва яхшилаш ҳамда дўстона ва яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатиш сари йўналиш олди. Мамлакатни ташқи дунёдан изоляция даври ниҳоясига етди. Айнан Ўзбекистонда ҳокимият ва сиёсий иқлим алмашуви минтақа мамлакатлари ўртасида мулоқот тикланиши ва улар раҳбарлари олиймақом учрашувларининг энг муҳим омилларига айланди.

Минтақадаги интеграция жараёнига таъсир кўрсатаётган омиллар

Юқорида келтирилган солнома минтақадаги интеграция ғоялари парвозидан дарак бераётгандай тасаввур уйғонади. Лекин амалда-чи? Амалда Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллик йилларида катта ўзгаришлар рўй бермади. Улар ҳали-ҳамон ўз миллий режаларини амалга ошириб, устмиллий ваколатлар хусусида гап кетаётгани йўқ. МО мамлакатлари иқтисодиётининг хом ашё экспортига боғлиқлиги ҳалигача юқори даражада, янги минтақавий ишлаб чиқариш компаниялари ташкил этилмади. Халқаро вазиятнинг шусиз ҳам ёмонлашуви минтақа интеграцияси фойдасига хизмат қилмаслиги аниқ.

Минтақа мамлакатларининг асосий ҳамкори бўлган Россиянинг халқаро майдондаги мавқеи кучайиб бормоқда. Россиялик сиёсатшунос Аждар Куртов фикрича, “барча интеграция жараёнлари ва бирлашмалар – сиёсий бўладими ёки иқтисодий бўладими – ҳар қандай шаклда Россиянинг бевосита иштироки билан шакллантирилиши шарт ва фақат шу йўл билан Марказий Осиё минтақасида беқарорликнинг олдини олиш мумкин бўлади, акс ҳолда АҚШнинг [минтақада] ҳозирлиги хавфи ошиб кетади ва у ўз навбатида минтақа мамлакатларига ўз тутимларини тиқиштира бошлайди”.

Лекин Россия минтақада монополияга эга эмас. Улкан грантлар, кам фоизли кредитлар ва арзон товарлар таклиф этаётган Хитой МО мамлакатларининг асосий иқтисодий ҳамкорига айланиб қолди. Иккала йирик давлат ҳам Ғарб мамлакатлари билан зиддиятга киришиб, МО мамлакатларига минтақавий лойиҳаларни таклиф этмоқда.

Хитой: иқтисодий экспансиядан сиёсий экспансия сари

Кўпчилик Хитой Марказий Осиёда минтақавий интеграцияга имконият яратиб беради, деб ҳисоблаётган эди, чунки унинг “Бир макон – бир йўл” ташаббуси мамлакатлар ўртасидаги транспорт ва савдо-сотиқ ҳамкорлигига таянади. Лекин бу янглиш тасаввур бўлиши мумкин. Хитой минтақа мамлакатлари билан муносабатларини one on one” принципига таянган ҳолда амалга оширади. Бунинг маъноси шуки, у ҳар бир мамлакат билан алоҳида ҳамкорлик қилади, уларнинг ҳар бирига географик ва иқтисодий аҳволидан келиб чиққан ҳолда имтиёз ва грантлар таклиф этади. Хитой ҳам Россия каби МОда Пекин манфаатларини ҳисобга олмайдиган ҳар қандай ташкилотни қўллаб-қувватламайди. Хитой Марказий Осиё хомашёсидан манфаатдор, аммо ҳозирча бу ерда ўз саноат занжирларини яратиш, ишлаб чиқаришни бу ёққа кўчириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашишга шошилмаяпти. Ҳозирча МОга Европа билан Хитой ўртасида (Хитойдан қуруқлик бўйлаб юк ва йўловчиларни ташиш учун) боғловчи бўғин ҳамда Шинжон мухтор туманидаги тартибсизликлар кучайиб кетган тақдирда хавфсизлик ҳудуди сифатида қаралмоқда.

Хулоса ўрнида

Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий ҳамкорликни кучайтиришдаги роли етакчи ўзгарганда минтақавий муносабатлар кескин ўзгариб кетиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Қозоғистоннинг иккинчи президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев айни пайтда Россия билан муносабатларини янги тарзда барпо этмоқда ва мамлакатининг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) миллий манфаатлари ҳақида ўтмишдошидан кўра баландроқ овозда гапирмоқда. Лекин ҳали ҳатто Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ҳам минтақавий интеграциядан нима фойда келиши мумкинлигини тушуниб олганича йўқ. Улар ЕОИИ, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва ҳк. ташкилотларга аъзолик тажрибасидан келиб чиқиб, устмиллий тузилмаларга ишонмаслик кўникмасини орттирди. Гарчи Марказий Осиё минтақасидаги муносабатлар яхшиланган, жумладан, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро алоқалар изга тушишига, умуман олганда, минтақадаги иқлим илиқлашувига олиб келган бўлса-да, булар бизни ҳозирча Марказий Осиё иттифоқи ташкил этилишига яқинлаштираётгани йўқ.

 Манба: Uzanalitics.com

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР