» » Молия институти ректори ўзгарди

Молия институти ректори ўзгарди

Тошкент Молия институти ректори Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, унинг ўрнига шу вақтгача проректор лавозимида ишлаб келган Султонали Меҳмонов институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

«Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазиринининг буйруғига кўра Меҳмонов Султонали Умаралиевич - Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорига институт ректори вазифасини вақтинча бажариш юклатилди», дейилади институт матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га берилган маълумотда.

Султонали Меҳмонов 1974 йилда туғилган. Маълумоти олий, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

1996-2006 йилларда Тошкент давлат аграр университетида ректор ёрдамчиси, кафедра ассистенти, доценти, бош хисобчи, факультет декани ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2006-2017 йилларда Тошкент молия институтида кафедра доценти, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.


У 2017-2018 йилларда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори ўринбосари (ўриндошлик асосида Тошкент молия институти кафедра профессори) лавозимида фаолият кўрсатган, 2018-2019 йилларда Тошкент молия институти кафедра профессори лавозимида ишлаган.

2019 йил октябридан буён Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

2018 йил сентябридан буён олий таълим муассасасига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Азизов ҳозирда қайси ишга ўтгани ҳақида маълум қилинмади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР