» » Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди

Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу масалалар юзасидан ўтган 3 йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Судлар томонидан илк маротаба 2273 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди. Жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмасдан, улар маҳалла ва жамоатчилик кафиллиги қўлланилди. Инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун 60 нафар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди. Бундай ўзгаришлар одамларимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамламоқда. Лекин халқ суд-ҳуқуқ тизимидан рози дейишга ҳали асос йўқлиги айтилди.

2018-2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлса-да, ҳеч қайси ҳолатда прокурор айбловдан воз кечмаган. Шу боис тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.

Жорий йилда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан зиёди ёки 44 фоизида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани билдирилган.

Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган “Назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!-дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга илғор тажрибалар ва ҳалқаро стандартлар асосида суд тизимини “Бир суд-бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.

Маълумки, судьялик лавозимини эгаллаш учун муайян иш стажига эга бўлиш, Судьялар олий мактабини ўқиб тугатиш каби талаблар қўйиш орқали танлов кучайтирилди.

Эндиликда терговчиликка ҳам шундай талаблар қўйиш кераклиги баён қилинди.

Судьялик фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Одил судловнинг ажралмас қисми бўлган адвокатура институти бўйича адвокатлик фаолиятини бошлаш учун ёш мутахасислардан 2 йил юридик стаж талаб этишни бекор қилиш, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш кераклиги таъкидланди. Юридик олий ўқув юртларида “адвокатлик фаолияти” мутахасислиги бўйича магистрлар тайёрланадиган бўлди.

 

Ғ.Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича  Шароф Рашидов туман суди раиси

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР