» » Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда

Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда

«Топганинг тўйга буюрсин!». Бу дуоми, қарғишми? Дарҳақиқат тўй инсон ҳаётида бир марта бўлади. Ота-она атрофдагилардан қолишмаслик, «орзу-ҳаваслик» қуда-холанинг хоҳишини бажо келтириш, фарзанднинг кўнглини ўкситмаслик учун барини муҳайё қилишга мажбур бўларди. Бир неча кун тўй берилиб, ёшларга асқотиши мумкин бўлган деярли битта уйнинг пули кўкка совуриларди. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам «Никоҳ тўйида бир кун таом бериш суннат, икки кун таом бериш исрофгарчилик, уч кун таом бериш риёкорликдир» деган экан.
Неча йилдирки, тўй-маъракаларни ихчамлаштириш, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ҳақида айтилмасин кўпчилик буни аксини қилиб келди.
Тўйларимиздаги кимўзарлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик шу даражага бориб етдики, бу масалага Президентимиз ҳам аҳамият қаратиб, тўйларни ихчамлаштириш зарурлиги ҳақида бир неча бор, ўрни келганда жуда кескин фикрларни билдирди. 2017 йил 3 августда давлатимиз раҳбари ижодкор зиёлилар билан мулоқотда жумладан шундай деган эди: «Мана, ўзинглар кўряпсизлар, соппа-соғ юрган айрим одамлар эликка кирмасдан туриб тўсатдан инсульт бўляпти, инфаркт бўляпти. Сабабини суриштирсангиз, бошқалардан қолмасликка тиришиб, катта тўй қиламан деб қарзга ботган бўлади. Ҳали қарзидан қутулмасдан яна тўй қилиши керак…»
Ниҳоят 2019 йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди. Унга кўра тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда маълум чеклов ва тартиблар ўрнатилди.
Ўша пайтда бу қарорни илиқ кутиб олганлар ҳам, рад этишга урунган, инсон ҳуқуқлари топталаяпти деб, иддао қилганлар ҳам бўлди. Аслида тўй қилмоқчи бўлганларга бошқаларнинг ҳуқуқларини, тинчлигини бузма, кўчада тартибли ҳаракатлан, ортиқча дабдабабозлик, исрофгарчилик қилма дейиляпти.
Буни қарангки вақти-соати келиб, замонанинг зайли билан нафақат 200 кишилик, балки ҳамма тўйлар умуман тўхтатилди. Бутун дунёга хавф солган пандемия туфайли 23 мартдан «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон фуқароларининг соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака-маросимлар ўтказилиши бекор қилинди. Уларни фақат зарур ҳоллардагина ихчам, 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилди. Шундай бўлсада мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида тўй ва оилавий маросимлар уюштирганлар учради. Улар жавобгарликка тортилди. Айримлар бундай тадбирларда коронавирус юқтириб олгани бор ҳақиқат.
Бугун мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашди ва респулика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан барча ҳудудларда оилавий тантана, тўй-маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди. Шунингдек, карантин даврида бундай тадбирларни ўтказиш тартибини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам белгилаб қўйилди. Туманда 2020 йилнинг июнь ойида 10 та ёш оила никоҳи қайд этилиб, 30 кишидан иборат тўйлар ўтказилди. Ҳар бир тўйнинг карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ихчам ва камхарж ўтиши таъминланди.
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлгани каби карантин ҳам халқимизга нималарнидир кеч бўлсада англашига ёрдам берди. Шулардан асосийси бахтли кунларимизнинг қадрига етишдир. Бу қадрият оталардан болаларга, болалардан келгуси авлодга етказилса, Сиз ва биз орзу қилган ҳаёт тушимизда эмас, ўнгимизда акс этади.

Гулбаҳор ШАҲАРОВА,

Фориш туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР