» » Сиртқи таълимга ҳужжатлар 15 июлга қадар қабул қилинади

Сиртқи таълимга ҳужжатлар 15 июлга қадар қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019-2020 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш кундузги таълим шакли учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши белгиланди.

Бунда, сиртқи таълим шаклига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) муддати 2019 йилнинг 15 июлига қадар бўлади. Ҳужжатлар 15 июль куни ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив