» » Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди

Президентнинг «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари вазирликка ўтди.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсати, шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2019 йил 1 августдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади.

2019/2020-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда:

хорижий фуқароларни ўқитиш учун олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида алоҳида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, касблар ва мутахассисликлар очиш, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шакллантириш учун зарур талабалар (ўқувчилар) сонини белгилайди;

касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати, давомийлиги ва уларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилайди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив