» » Ўзбекистонда нефть ва газ неча йилга етади?

Ўзбекистонда нефть ва газ неча йилга етади?

Ўзбекистоннинг ҳозирда тасдиқланган углеводородлар захиралари 20-30 йилга етади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов хабар берди.

“Геология-қидирув ишлари бўйича жуда катта, истиқболли йўналишлар мавжуд. Бироқ, ҳозирда тасдиқланган захира 20-30 йилга етади», - деди Сидиқов журналистларга.

Унинг таъкидлашича, компания ҳар йили захиралар ҳажми ўсиши қазиб олишга қараганда кўпроқ бўлиши устида иш олиб бормоқда.

«Бу бизга 20-30 йил давомида олдинга ҳаракат қилиш имконини беради. Ҳар бир даврда яқин 20 йил учун газ билан таъминлаш бўйича режамиз бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди у. 

Расмий маълумотларга кўра, табиий газнинг тасдиқланган захиралари 2008-2018 йилларда 4 фоизга қисқарган, табиий газ захиралари ўрнини босишнинг ўртача кўрсаткичи ўтган 5 йилда тахминан 70 фоизни ташкил этди. 

Молия маблағларининг етарли эмаслиги ва моддий-техник ресурслар тақчиллиги натижасида 2017-2018 йилларда табиий газ қазиб олишнинг ўсиши прогноз кўрсаткичларидан бор-йўғи 42 фоизга таъминланган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив